Norma.uz

Банкка қарздор номидан

Хўжалик судининг ҳал қилув қарорига асосан МЧЖнинг учинчи шахс – МЧЖ томонидан олинган кредитни таъминлаш учун гаров нарсаси бўлиб майдонга чиққан кўчмас мулкини кимошди савдосига қўйиш кўзланяпти. Биз қарздор ўрнига кредит мажбуриятларини бажариш тўғрисида банк билан музокаралар олиб боряпмиз. Бироқ МЧЖнинг бутун суммани сўндириш имконияти йўқ.

Ўз мулкимизни сақлаб қолиш ва қарздор ўрнига банк олдидаги кредитни сўндириш мажбуриятини бажариш учун нима қилишимиз керак?

Б.Савельев,

МЧЖнинг шерик муассисларидан бири. 

 

– Ҳақиқатан ҳам, мол-мулкни сақлаб қолиш учун сиз келтирган ҳолатда қарздор ўрнига кредит мажбуриятини бажариш энг мақбул вариант ҳисобланади. Гаров берувчининг ушбу ҳуқуқи «Гаров тўғрисида»ги Қонун (9.12.1992 йилдаги 736-ХII-сон, 1.05.1998 йилдаги 614-I-сон Қо­нун таҳририда) 25-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган. Бунинг устига, бу ҳуқуқ гаровга қўйилган мол-мулк сотилган пайтга қадар ёки ипотекага олувчи бу мол-мулкка бўлган ҳуқуқни белгиланган тартибда олган пайтга қадар исталган вақтда амалга оширилиши мумкин (4.10.2006 йилдаги «Ипотека тўғрисида»ги ЎРҚ-58-сон Қонун 49-моддасининг биринчи қисми).

Агар МЧЖ қарзни дарҳол сўн­дириш учун етарли маблағларга эга бўлмаса, сиз банк билан аҳдлашувга эришиб, Хўжалик процессуал кодексининг 217-моддасига асосан ҳал қилув қарорини қабул қилган хўжалик судига суд қарорини ижро этиш усулини ўзгартириш ёки уни бўлиб-бўлиб ижро этишни сўраб ариза билан мурожаат қила оласиз. Бундай аризани ундирувчи ёки суд ижрочиси ҳам беришга ҳақли. Бунда ариза у берилган кундан эътиборан 20 кунлик муддат ичида кўриб чиқилади. Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича ажрим чиқарилиб, у ундирувчи ҳамда қарздорга, шунингдек суд ҳужжатини ижро этиш суд ижрочисининг иш юритувида бўлса, суд ижрочисига юборилади.

 

Павел СИЛЬНОВ, адвокат.

Прочитано: 758 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика