Norma.uz

Тўлов ўрнига материаллар

Бош пудратчи сифатида бизнинг МЧЖ ёрдамчи пудратчига материалларни ишлатиш учун берди. Шартнома шартларига кўра қурилиш тугаганидан ва объект бош пудратчига топширилганидан кейин ёрдамчи пудратчи олинган материал қолдиғини қайтариб бериши шарт. Ёрдамчи пудратчи ишларни тугатди ва тугалланган объектни биз далолатнома бўйича қабул қилдик. Бироқ ёрдамчи пудратчи қайта ишлатишга берилган материални бизга қайтаришдан бўйин товлаб, буни бош пудратчининг ишлар ҳақини тўлаш бўйича қарзи борлиги билан асослаяпти.

Ёрдамчи пудратчининг ҳаракатлари қонунийми? Биз нималар қилишимиз керак?

Б.Хидиров, МЧЖ раҳбари,

М.Турсунов, МЧЖ юристи. 

 

– Шуни таъкидлаш лозимки, Фу­қаролик кодексининг (бундан ке­йин – ФК) 634-моддасига му­во­фиқ бош пудратчи буюртмачи­нинг пудрат шартномаси бў­йича ўз мажбурият­ларини ба­жармаганли­ги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун ёрдамчи пудратчи олдида жавобгар бўлади, буюртмачи олдида эса, ёрдамчи пудратчи ўз мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажарма­ганлигининг оқибатлари учун жавоб­гар бўлади.

Умумий қоидага кўра, ФКнинг 640-моддаси биринчи қисмига кўра, агар пудратчи буюртмачи берган материалдан фойдаланса, иш тугаганидан сўнг у ишлатилган мате­риал тўғрисида буюртмачига ҳисобот бериши, шунингдек унинг қолдиғини қайтариб бериши шарт.

Айни вақтда, ФКнинг 639-модда­сига кўра, шартноманинг бажарилиши муносабати билан буюртма­чи пудратчига белгиланган тегишли ҳақни ёки бошқа суммани тўлаш маж­буриятини бажармаган тақдир­да, буюртмачи томонидан тегишли сумма тўлангунга қадар пудратчи фойдаланилмай қолган материал қолдиғи ва пудратчининг ихтиёридаги бошқа мол-мулкни ФКнинг 290 ва 291-моддаларига мувофиқ ушлаб қолиш ҳуқуқига эга.

Мазкур вазиятда мавжуд қарз бўйича тўловни амалга оширишни ёки қурилиш пудрати шартномасига ўзгартишлар киритиш йўли билан пуд­ратчи ихтиёрида қолган фойдаланилмаган материалнинг қийматини ҳисобга олиб ишнинг баҳосини камайтиришни (ФКнинг 640-моддаси биринчи қисми) ёхуд ФКнинг 342-моддасига кўра воз кечиш битимини расмийлаштиришни ва пудратчида қолган қайта ишловга берилган материал ёхуд пудратчи билан келишган ҳолда бошқа мол-мулкни қарзни сўндириш ҳисобига беришни тавсия қиламиз.

 

Павел СИЛЬНОВ, адвокат.

Прочитано: 2023 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика