Norma.uz

Шартнома йўқ, бироқ хизматлар кўрсатилган

2013 йил ноябрида биз хўжалик судига «ГАЗ-53» русумли юк автотранспорти воситасининг ижара шартномаси бўйича қарзни ундириш учун мурожаат қилдик. Жавобгар ижара шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида қарши даъво билдирди. Хўжалик суди ижара шартномасини ҳақиқий эмас деб топди. Бироқ қарзни ундириш қисмида ҳал қилув қарорини қабул қилмади.

Биз қарзни қандай қилиб ундирамиз? Суднинг ижара шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори қарзни ундириш имкониятига таъсир кўрсатмайдими?

К.Абдуллаев,
транспорт-экспедиция компаниясининг раҳбари.

 

– «Автомобиль транспорти тўғри­сида»ги Қонуннинг (29.08.1998 йилдаги 674-I-сон) 6-моддасига кўра юк автотранспорти воситалари жумласига юк автомобиллари, шатакчи автомобиллар, тиркамалар ва ярим тиркамалар киради.

Фуқаролик кодекси (бундан ке­йин – ФК) 565-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ қонун ҳужжат­ларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган автомототранспорт воситаларини ижарага бериш шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак.

Бироқ кўрсатилган автотранс­порт воситасининг ижара шартномаси нотариал тасдиқланмаган, бу эса ФКнинг 565-моддаси талабла­рини бузишдир. Шу муносабат билан у битимнинг қонун талаб қиладиган шаклига риоя этмаслиги туфайли ҳақиқий эмас деб топилди (ФКнинг 112 ва 115-моддалари). Бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди.

Хўжалик суди сизнинг ишингиз бўйича ҳал қилув қарорини чиқа­ришда қарзни ундира олмас эди, чунки битим (ижара шартномаси) ҳақиқий эмас деб топилган. Битимнинг ҳақиқий эмаслиги эса юридик оқибатларга олиб келмайди, бу ФКнинг 114-моддасида тўғридан-тўғри назарда тутилган.

Шу билан бирга, агар сизга ижара шартномаси бўйича хизматлар кўрсатилганлиги далили, хусусан кўрсатилган хизматлар далолатномалари ва ҳисобварақ-фактуралар билан тасдиқланса, сиз ФКнинг 14-моддасига асосан хўжалик судига ижарачига амалда ижара шартномаси бўйича хизматлар кўрсатилганлиги муносабати билан зарарларни қоплаш тўғрисида даъво билан мурожаат қилишга ҳамда қарз ва бой берилган фойдани ундириш талабини изҳор этишга ҳақлисиз (Хўжалик процессуал кодекси 24-моддаси биринчи қисмининг 7-банди).

 

Павел СИЛЬНОВ, адвокат.

Прочитано: 2382 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика