Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 14 / Бизнинг маслаҳатлар

Шанбалик қилиб ишга чиқдик...

«Маҳалла» жамғармасининг бир кунлик иш ҳақини унинг ҳисобрақамига ўтказиб бериш тўғрисидаги сўров хатига барча ходимлар розилик билдиришди ва шанба – дам олиш куни иш куни деб эълон қилинди. Авваллари ушбу сумма бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисобланар, лекин ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадали ҳисобланмас эди. Эндиликда бу тўловларни ҳам тўлашимиз кераклиги талаб қилинмоқда. Жисмоний шахсларнинг ҳақиқатда олмаган пули улар учун даромад ҳисобланаверадими?

М.Бекқулов,

«Зафар-Умид» МЧЖ

бухгалтери.

 

– Даромадлардан тегишли бюджет ёки хайрия жам­ғармаларига, хусусан маҳалла ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқаларга ўтказилишига ўзларининг розилигини ходимлар ёзма шаклда (масалан, жамоа хати кўринишида) тасдиқлашлари лозим.

Иш берувчи билан меҳнатга оид муносабатларда бўлган ва тузилган меҳнат шартномасига (контрактига) мувофиқ ишларни бажараётган жисмоний шахсларга ҳисобланадиган ва тўланадиган барча тўловлар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар деб эътироф этилади.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг қабул қилинган шакллари ва тизимларига:

мувофиқ ишбай нархлар, тариф ставкалари ва мансаб маошларидан келиб чиққан ҳолда ҳақиқатда бажарилган иш учун ҳисобланган иш ҳақи;

рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар;

компенсация тўловлари (компенсация);

ишланмаган вақт учун ҳақ тўлаш киради.

Шунингдек, предмети ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш бўлган фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларга мувофиқ жисмоний шахсларга тўловлар;

юридик шахснинг бошқарув органи (кузатув кенгаши ёки бошқа шунга ўхшаш органи) аъзоларига юридик шахс­нинг ўзи томонидан амалга ошириладиган тўловлар ҳам меҳнатга ҳақ қўлаш тарзидаги даромадларга киради (Солиқ кодексининг 172-моддаси).

Сизнинг ҳолатингизда ходимларнинг розилиги билан уларга ҳисобланган бир кунлик иш ҳақи суммаси шанбалик ўтказиш учун «Маҳалла» жамғармасига ўтказилмоқда, яъни ўз даромадларидан хайрия қилмоқдалар.

Шу туфайли шанбалик ўтказиш учун ҳисобланган ва «Маҳалла» жамғармасига ўтказиладиган иш ҳақига белгиланган тартибда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади.

Шунингдек, ҳисобланган сумманинг 1% миқдоридаги шахсий жамғариб бориладиган пенсия жамғармасига ҳисобланган бадаллар давлат бюджетига тўланиши керак бўлган жисмоний шахслар даромад солиғи суммасининг камайиши ҳисобига амалга оширилади.

2012 йил 1 январга қадар Солиқ кодекси 308-мод­дасининг 2-бандига кўра, ходимга ҳисобланадиган ва унинг розилиги билан тегишли бюджет ёки хайрия жам­ғармаларига (шанбаликлар, якшанбаликлар ва шу кабилар учун) ўтказиладиган иш ҳақи тарзидаги даромадларга ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари ҳисобланмай келган. Лекин Ўзбекистон Республикасининг 30.12.2011 йилдаги ЎРҚ-313-сон Қонунига мувофиқ мазкур банд ўз кучини йўқотган.

Шунинг учун ҳам ушбу ҳолда ходимга ҳисоб­ланадиган иш ҳақи тарзидаги даромадлар шанбаликлар ва шу кабилар учун ўтказилса-да, уларга ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари ҳисобланади.

 

Жавобларни «Soliq Kalkulyatori» СМТ эксперти

Мурод МУҲАММАДЖОНОВ тайёрлади.

Прочитано: 1856 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика