Norma.uz

Бошлиқ номига ариза ёзилади

Агар кадрлар бўлимининг бошлиғи касал бўлса, хизмат сафарида бўлса ва ҳоказо ҳолларда ходимдан ишдан бўшатиш тўғрисидаги аризани қабул қилишга ким ҳақли?

Сафура Ғ.

Оҳангарон шаҳри.

 

– Ҳақиқатан ҳам, бу кенг тарқалган вазият. Амалиётда баъзан шундай ҳол­лар учрайдики, меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ариза билан девонхонага ёки бевосита корхона раҳ­барига муро­жаат қилган ходимдан уни қабул қилиш­дан бош тортиб, буни ариза фақат кадрлар бўлимига берилиши мумкинлиги билан асослайдилар. Ходим ушбу масалани корхона раҳбари билан келишиб, унинг оғзаки розилигини олмагунча кадрлар бўлими ходимлари ходимнинг меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги аризасини қабул қилмайдиган ҳоллар ҳам учрайди.

Ходимнинг аризасини қабул қилишдан бош тортишнинг кўрсатилган барча ҳоллари ноқонунийдир.

Олий суд Пленумининг «Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланиши ҳақида»ги Қа­рори (17.04.1998 йилдаги 12-сон) 15-бан­дида аниқ қилиб кўрсатилишича, аризани бериш санаси деб уни иш берувчига (корхона бошлиғига, бошлиқ муовинига, қабулхона котибига, кадрлар бў­лимига, девонхонага ва б.) топширилган кун ҳисобланади.

Ўз навбатида, ариза топширилган шахс­лар уни корхона раҳбарининг эътибо­рига етказишлари керак.

Бироқ меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги аризани қабул қилишга ким ҳақлилиги хусусидаги турли низоларга йўл қўймаслик учун ушбу масалани Олий суд Пленумининг Қарори тушунтиришларини ҳисобга олган ҳолда корхонанинг ички меҳнат тартиби қоидаларида тартибга солган маъқул.

 

Ахтам ҲИКМАТОВ,

адвокат.

Прочитано: 4774 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика