Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 49 / Хўжалик юритиш қоидалари

Иш жадвалга боғлиқ эмас

МЧЖ билан ЁАЖ ўртасида етказиб бериш шартномаси тузилган, унинг шартларига кўра маҳсулот шартномага иловада кўрсатилган етказиб бериш жадвали бўйича етказиб берилган. Тўлов вақти-вақти билан кечиктирилиши муносабати билан сотувчи судга етказиб бериш жадвалини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида даъво билан мурожаат қилди.

Суд етказиб бериш шартномасига илова ҳисобланган етказиб бериш жадвалини ҳақиқий эмас деб топишга ҳақлими?

К.Б.,

директорнинг сотиш бўйича ўринбосари.

Жиззах шаҳри.

 

 

 

        – Фуқаролик кодексининг (бундан ке­й­ин – ФК) 101-моддасида битимлар деб фуқаролар ва юридик шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган ҳаракатлари эътироф этилади. Уларни ҳақиқий эмас деб топишга ФКнинг 113–126-моддаларида назарда тутилган асослар бўйича йўл қўйилади. Бунда шуни назарда тутиш лозимки, ФКнинг 9-бобида бундай асосларнинг батафсил рўйхати белгиланган.

ФКнинг айтиб ўтилган моддалари маъ­но­сидан келиб чиқилганда, битимнинг бир қисми, агар бунга битимларни ҳақиқий эмас деб топиш учун назарда тутилган асослар бўлса, ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин (ФКнинг 128-моддаси). Битимнинг бир қисми деганда, битимнинг мазмунига тааллуқли бир ёки бир неча шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги ушбу битимни амалга ошириш имкониятини истисно қил­маслиги тушунилади. Қонун талаблари­га кўра, жиддий аҳамиятга эга бўлган ва улар мавжуд бўлмаганда битимнинг қолган шартлари битим иштирокчилари учун ҳуқуқ ва мажбуриятлар келтириб чиқармайдиган шартлар бундан мустасно (Олий суд Пленумининг 22.12.2006 йилдаги 17-сон қарори 14-банди).

Юқорида келтирилган қонун ҳужжатлари қоидалари шундай хулоса чиқариш имконини берадики, етказиб бериш шартномасига илова ҳисобланган етказиб бериш жадвалини ҳақиқий эмас деб топиш мумкин эмас, чунки етказиб бериш шартномасининг муҳим шарти бўлиб унинг муддатлари (даврлари) ҳисобланади (ФКнинг 437-моддаси). Ушбу талаб туфайли етказиб бериш жадвалини ҳақиқий эмас деб топиш талаби мустақил даъво талабининг предмети бўла олмайди, суд уни етказиб бериш шартномасидан алоҳида кўриб чиқа олмайди.

 

Прочитано: 732 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика