Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 49 / Бизнинг маслаҳатлар

Ходимга ёрдам кўрсатдик

Корхонамиз раҳбарининг буйруғига асосан жамоамиздаги кам таъминланган бир ходимга хайрия сифатида ёрдам кўрсатилиши лозим топилди.

Биз қурилиш материаллари (цемент, оҳак, бўёқ ва бошқалар) сотиб олиб, уларни мазкур ходимга бердик ва белгиланган тартибда бирламчи бухгалтерия ҳужжатларини расмийлаштирдик.

Қайд этилган вазиятда корхонамиз ва ходимимиз учун қандай солиқ оқибатлари пайдо бўлишини тушунтириб берсангиз.

Турсунбой Зокиров,

бош бухгалтер.

Шаҳрисабз тумани.

 

 

        – Солиқ кодекси 177-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига асосан солиқ тўловчининг манфаатларини кўзлаб текинга, шу жумладан ҳадя шартномаси асосида берилган мол-мулк, ба­жарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар қиймати солиқ тўловчи томонидан юридик шахс­дан моддий наф тарзида олинган даромадлар ҳисобланади.

Шундан келиб чиқиб, сизнинг вазиятда текинга (ҳадя шартномаси бўйича) олинган қурилиш материалларининг қий­мати моддий наф тарзида ходимнинг даромади ҳисобланади ва, тегишинча, унга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади, бироқ Солиқ кодексининг 306-моддасига асосан ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари солинадиган солиқ солиш объекти бўлиб ҳисобланмайди.

Хатингизда сиз корхонангиз қандай – умумбелгиланганми ёки ягона солиқ тўлови тўловчисими – тоифага киришини кўрсатмагансиз, шундай бўлса-да, биз ҳар икки ҳолда қандай солиқ оқибатлари юзага келишини тушунтириб ўтишга қарор қилдик.

Солиқ кодекси 147-моддасининг 9-бан­дида солиқ солинадиган фойдани аниқлашда Солиқ кодексининг 177-мод­дасида назарда тутилган жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромадлари ҳисобланадиган солиқ тўловчининг харажатлари чегирилмайдиган харажатларга кириши белгилаб қўйилган.

Демак, фойда солиғи тўловчиси бўлган корхона учун қурилиш мате­риалларини ходимга текинга беришдан кўрилган зарарлар (яъни уларнинг қиймати) чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади.

Шунингдек, ягона солиқ тўлови тў­ловчилари харажатлар (зарарлар)ни солиқ солинадиган база ҳисоб-китобида ҳисобга олмайдилар.

Солиқ кодексининг 147-моддасига му­вофиқ чегириб ташланмайдиган харажатларни амалга ошириш мақсадида олинган мол-мулклар бўйича қўшилган қиймат солиғи суммаси ҳисобга олинмайди (Солиқ кодекси 219-моддасининг 6-банди).

Демак, қўшилган қиймат солиғи тўлов­чилари шуни ҳисобга олишлари лозимки, ходим учун сотиб олинган қурилиш материаллари бўйича ҚҚС ҳисобга қабул қилинмайди.

Солиқ кодекси 204-моддасига му­вофиқ, ҚҚС бўйича солиқ солинадиган база реализация қилинаётган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати асосида, унга қўшилган қиймат солиғини киритмаган ҳолда белгиланади.

Товарлар (ишлар, хизматлар) таннархидан ёки товарлар олинган нархдан (товарни олиш билан боғлиқ харажатлар ҳисобга олинган ҳолда) паст нархларда реализация қилинган тақдирда, солиқ тўловчига ўз эҳтиёжлари учун товарлар берилганда (ишлар бажарилганда, хизматлар кўрсатилганда), шунингдек товарлар (ишлар, хизматлар) бепул берилганда солиқ солиш мақсадлари учун солиқ солинадиган база товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) таннархидан ёки товарлар олинган нархдан (товарни олиш билан боғлиқ харажатлар ҳисобга олинган ҳолда) келиб чиқиб белгиланади.

Шу тариқа, мол-мулкни ходимга текинга берганда ҚҚС бўйича солиқ солинадиган оборот вужудга келади, у чиқиб кетиш қиймати билан баланс қиймати ўртасидаги ижобий фарқ сифатида белгиланади.

Сизнинг ҳолатда, агар олинган қу­рилиш материаллари (цемент, оҳак, бўёқ ва бошқалар) таннархи (баланс қиймати) бўйича ходимга берилса, ҚҚС бўйича оборот нолга тенг бўлади ва ҚҚСни ҳисоблаб ёзиш учун база мавжуд бўлмайди.

 

Прочитано: 977 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика