Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 49 / Хўжалик юритиш қоидалари

Ҳужжатларни суд тиклайди

Хўжалик судининг ҳал қилув қарорини бажариш вақтида ижро ишини юритиш бўйича йиғмажилд суд ижрочилари бўлими биносида мукаммал таъмирлаш амалга оширилганлиги сабабли йўқолганлиги аниқланди.

Йўқолган ҳужжатларни қандай қилиб тиклаш ва суднинг ҳал қилув қарорини бажариш мумкин?

Г.Бурхонхўжаева,

корхона юрисконсульти.

Қўқон шаҳри.

 

 

        – Аввало шуни таъкидлаш лозимки, ҳар бир ижро ишини юритишга суд ижрочисининг индекси ҳамда ижро ҳужжати кириш-чиқиш хат-хабарлари ва Ижро ҳуж­жатларини ҳисобга олиш китобида рўй­хатдан ўтказилган рақам қўйилган йиғмажилд юритилади. Ушбу йиғмажилдда барча ҳужжатлар, шу жумладан ижро ҳужжатини ижро этиш бўйича ёзишмалар (кирувчи ва чиқувчи) нусхалари сақланиши керак (Ижро ишини юритиш ва суд ижрочилари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг1 168-банди). Ижро ишини лозим даражада юритиш учун жавобгарлик суд ижрочисининг зиммасига юкланади.

Айни вақтда ижро ишини юритиш ҳуж­жатларини тўлиқ ёки қисман йўқотиш қарз­дорни қарз суммасини тўлашдан озод қилишни билдирмайди, чунки йўқолган ижро ишини юритиш ҳужжати тикланиши мумкин. Чунончи, «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг (29.08.2001 йилдаги 258-II-сон) 43-моддасига кўра йўқолган ижро иши юритилиши суд томонидан ишда иштирок этган шахсларнинг, ижро иши юритилиши тарафларининг, суд ижрочисининг, прокурорнинг, шунингдек ижро ҳужжатини берган суд ёки бошқа органнинг ташаббусига биноан тикланиши мумкин. Бунда йўқолган ижро иши юритилиши тўлиқ ёки у суд фикрига кўра тикланиши зарур деб ҳисоблаган қисмида тикланади.

Йўқолган ижро иши юритилишини тиклаш тўғрисидаги аризани бериш ва кўришга тааллуқли бўлган қуйидаги асосий қоидаларга эътиборингизни қа­ратамиз:

1) ариза ижро этиладиган жойдаги судга берилади;

2) аризада ижро ишини юритилишига доир маълумотлар тўлиқ баён этилиши лозим. Аризачида сақланиб қолган ва ижро ишининг юритилишига дахлдор бўлган ҳужжатлар ёки уларнинг нусхалари аризага илова қилинади;

3) аризачи йўқолган ижро иши юритилишини тиклаш тўғрисидаги иш кў­риб чиқилиши вақтида суд томонидан қилинган суд харажатларини тўлашдан озод қилинади. Била туриб, ёлғон ариза берилган бўлса, суд харажатлари аризачидан ундириб олинади;

4) суд ишни кўраётганда ижро иши юритишнинг сақланиб қолган қисмидан, иш йўқолгунига қадар ундан жисмоний ва юридик шахсларга олиб берилган ҳужжатлардан, бу ҳужжатларнинг нусхаларидан, шунингдек ижро иши юритилишига дахлдор бўлган бошқа маълумотнома ва ҳужжатлардан фойдаланади;

5) суд ижро ҳаракатларини бажариш вақтида иштирок этган ёки ҳозир бўлган шахсларни гувоҳ сифатида сўроқ қилиши мумкин.

Тўпланган материаллар йўқолган ижро иши юритилишини аниқ тиклаш учун етарли бўлмаса, суд ажрим чиқариб, ижро иши юритилишини тиклаш тўғрисидаги аризани кўриб чиқишни тугатади. Бу ҳолда аризачи умумий тартибда даъво тақдим этишга ҳақли.

Прочитано: 2438 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика