Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 49 / Бизнинг маслаҳатлар

ҚҚСни ҳисобга олишни унутманг

Корхонамиз ўз кучлари билан ишлаб чиқариш цехида таъмирлаш ишларини олиб бормоқда. Ушбу ишларни амалга ошириш давомида ҚҚС билан ва ҚҚСсиз ҳолда тегишли материаллар харид қилишга тўғри келди. Ушбу вазиятда бир савол пайдо бўлди: ишлаб чиқариш цехини таъмирлаш учун материаллар далолатнома асосида топширилаётганда ҚҚС ҳисоблаб ёзиладими ёки йўқми? ҚҚС билан харид қилинган материаллар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш қандай тартибда амалга оширилади?

Бурҳон Назруллаев,

корхона раҳбари ўринбосари.

Тошкент вилояти.

 

 

        – Солиқ кодекси 199-моддаси иккинчи қисмининг 1-бандига асосан солиқ тўловчининг харажатлари сифатида қараладиган, унинг ўз эҳтиёжлари учун товарларни бериш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ҚҚС бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш обороти бўлмайди, (бундан юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда харажатлари чегирилмайдиган солиқ тўловчининг ўз эҳтиёжлари учун ўзи ишлаб чиқарган товарларни бериш, ўз кучи билан ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш мустасно).

Демак, солиқ тўловчининг харажатлари сифатида қара­ладиган унинг ўз эҳтиёжлари учун товарларни бериш уларни реализация қилиш обороти бўлмайди ва улар ҚҚС солиш объекти ҳисобланмайди.

Бинобарин, корхонангиз ҚҚС тўловчиси ҳисобланса ёки:

– товарлар (ишлар, хизматлар) солиқ солинадиган оборот, шу жумладан ноль даражали ставка бўйича оборот мақсад­ларида фойдаланилса;

– етказиб берувчи томонидан қўйилган ҳисобварақ-фактура ёки ҚҚС ажратилган ҳолда олинган товарлар (ишлар, хизматлар)га бошқа ҳужжат мавжуд бўлса, солиқ тўловчи ҳақиқатда олинган ёки солиқ тўловчи томонидан ишлаб чиқарилган ҳамда у ўз эҳтиёжлари учун фойдаланган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича тўланадиган (тўланган) ҚҚС суммасини ҳисобга киритишга ҳақлидир.

Корхонангиз ишлаб чиқариш цехини таъмирлаш мақсадида балансдан ҳисобдан чиқарилган материаллардан солиқ солинадиган оборот мақсадларида фойдаланган. Шу муносабат билан уларни етказиб берувчиларга тўланган ҚҚСни сиз ҳисобварақ-фактура асосида ҳисобга қабул қилишга ҳақлисиз.

Прочитано: 1854 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика