Norma.uz

Кичик бизнесни ривожлантиришга $15 млн

29 ноябрда Халқаро молия корпорацияси (IFC) «Ҳамкорбанк» очиқ акциядорлик-тижорат банкига 7,5 млн АҚШ доллари миқдорида кредит бериш тўғрисидаги кредит битимини имзолади. Кейинчалик IFC «Ҳамкорбанк» ОАТБга яна 7,5 млн АҚШ доллари ажратишни режалаштиряпти.

Кредитдан мақсад банкка кичик бизнесни молиялашга имкониятни яхшилашда кўмак бериш ҳисобланади, бу эса унинг фаолиятини олға юргизиш ва кенгайтириш, янги иш ўринларини барпо этиш ва умуман мамлакат иқтисодиётини ўстиришга имкон яратади.

 

– Биз IFCнинг кўмаги ва Ўзбе­кистонда молиялашга имкониятни кенгайтириш бўйича узоқ муддатли ҳамкорликни қутлаймиз, – деди «Ҳамкорбанк» ОАТБ бошқаруви раиси Олмахон Тўражонова. – Ушбу кредит банк стратегиясининг тўғрилиги ва унинг бундан кейинги иқтисодий ўсишда собитқадамлигини тас­диқлайди.

2001 йилдан бошлаб IFC «Ҳам­корбанк» ОАТБга қарз маб­лағи ва капиталга инвестициялар тарзида қарийб 10 млн АҚШ доллари, савдога оид молиялаш линияси ва хатарларни бошқаришнинг илғор амалиётини ва корпоратив бошқарувнинг самарали тизимини жорий этиш, шунингдек агробизнесни молиялаш бўйича салоҳиятни барпо этиш бўйича маслаҳат хизматларини тақдим эт­ди.

– Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш ва бандликни таъминлашнинг муҳим омили ҳисобланган кичик бизнесни молиялаштиришга талабни таъминлаш ғо­ят­да муҳим, – деб таъкидлади IFCнинг Европа, Марказий Осиё, Шимолий Африка ва Яқин Шарқдаги Молия бозорлари ҳамда хусусий капитал фондлари бўйича департаменти директори Афтоб Аҳмад. – Маҳаллий банклар билан узоқ муддатли ҳамкорлик бизга мамлакатнинг олис минтақаларидаги кичик бизнесга унинг учун ғоятда зарур бўлган маблағларни тақдим этиш, шунингдек Ўзбекистоннинг бутун банк секторида халқаро тажрибани татбиқ этиш имкониятини беради.

IFC ва «Ҳамкорбанк» ОАТБ кичик бизнесни микромолия­лаш, кредитлаш бўйича ҳамкорликдаги ишни давом эттир­моқдалар. Шуниси ибратлики, ҳамкорлик бошлангандан бери банк активлари анча ўсди, жорий йилнинг ­январидагина улар 1,4 баравар кўпайган. «Ҳам­корбанк» ОАТБ фаолият географиясини кенгайтиришни – Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ўз филиалларини очишни режалаштиряпти.

Ўз ахборотимиз.

Прочитано: 818 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика