Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 49 / 2014 йил – Соғлом бола йили

Тараққиётимиз ва фаровонлигимизнинг ҳуқуқий асоси

«Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида 6 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 21 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Унда давлат ва жамоат арбоблари, фан, маданият ва санъат намояндалари, пойтахт жамоатчилиги, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган хорижий давлатларнинг элчихоналари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакиллари иштирок этди.

 

 

Йиғилишни Тошкент шаҳар ҳокими Р.Усмонов очди.

Ўзбекистон Республикаси Дав­лат мадҳияси янгради.

Ўзбекистон Республикаси Пре­зиденти Ислом Каримов тантанали йиғилишда маъруза қилди.

Давлатимиз раҳбари Ўзбе­кистон Республикасининг Конституцияси мамлакатимизда демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, Ватанимиз тараққиёти ва турмушимиз фаровонлигини юксалтиришнинг ҳуқуқий кафолати бўлиб келаётганини таъкидлади.

Конституциямиз нормаларининг ҳаётга татбиқ этилиши жамиятимизда қарор топган тинчлик ва ҳамжиҳатликда, ҳаётимизга янгича мазмун бағишлаётган ислоҳотлар самарасида, одамларимизнинг ўзгариб бораётган онгу-тафаккурида, ҳар бир оила, ҳар бир инсон ҳаётида ўз ифодасини топмоқда.

Ушбу тарихий санани ­байрам қилар эканмиз, миллий дав­латчилигимиз асослари­нинг мустаҳкамланиши, ижтимоий-иқ­ти­со­дий соҳаларнинг изчил ривожланиши, аҳоли турмуш даражасининг юксалиши, мамлакатимизнинг х???ал­қаро ҳамжамиятдаги ўрни ва нуфузи ортиши – буларнинг барчасида Асосий қонунимизнинг аҳамияти юксак эканлигини янада теран англаймиз.

Ўзбекистон Республикаси Кон­ституцияси байрамининг яна бир муҳим жиҳати, шу куни халқимизнинг эзгу интилишларини ифода этадиган, жамиятимиз ривожига хизмат қиладиган энг устувор йўналишлар белгилаб олинади ва келгуси йилга шунга мувофиқ ном берилади.

Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 2013 йил Обод турмуш йили деб эълон қилинган эди.

«Обод турмуш йили» Давлат дастури асосида фу­қаролик жамиятини ривожлантириш, тин­члик-осойиш­таликни мустаҳкамлаш, аҳоли фаровонлигини янада оширишга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий база такомиллаштирилди.

Халқимизнинг ҳаёт сифати ва даражасини юксалтириш, маиший шароитларини янада яхшилаш, янги уй-жойлар ва инфратузилма объектларини қуриш, маҳаллаларни обод этиш, ижтимоий-маънавий му­ҳит барқарорлигини таъминлаш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди. Хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини янада юксалтириш, орзу-интилишларини қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилди.

Ватанимизни ҳар томонлама обод қилиш, халқимиз янада тинч ва фаровон яшайдиган ҳаёт барпо этиш йўлидаги бундай ишлар изчил давом этмоқда.

Президентимиз Ислом Кари­мов кириб келаётган янги – 2014 йилни мамлакатимизда «Соғлом бола йили» деб эълон қилишни таклиф этди. Давлатимиз раҳбарининг бу таклифи йиғилганлар томонидан гулдурос қарсаклар билан қўллаб-қувватланди.

Тантанали маросим санъат усталари ва ёш ижрочиларнинг байрам концерти билан якунланди.

ЎзА.

Прочитано: 2129 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика