Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 49 / Бизнинг маслаҳатлар

Солиқ солиш базасига киритасиз

         Ташкилотимиз суғурта фаолияти билан шуғулланади ҳамда «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ суғурта бозорининг профессионал иштирокчиси ҳисобланади. Корхонамизнинг молиявий фаолияти бўйича ўтказилган солиқ маслаҳати давомида солиқ маслаҳатчиси билан бир масалада баҳс юзага келиб қолди.

Гап шундаки, бизнинг ташкилот суғурта қилдирувчиларга тўланган суғурта қопламаларини қайта суғурта қилиш шартномасига мувофиқ даромадларга эга бўлиб, ушбу даромадлардан фойда солиғи тўлашимиз керакми ёки йўқми?

Абдураҳмон Яхшибоев,

суғурта ташкилоти бош бухгалтер ўринбосари.

 

 

 

– Маълумки, Суғурталовчи­ларнинг молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш бўйича қоидаларга (молия вазирининг АВ томонидан 20.04.2009 йилда 1945-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тас­диқланган) мувофиқ, «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот»да «Қайта суғурта бўйича зарарлар улушининг қопланиши бўйича даромадлар» моддаси (030-сатр) бўйича 9070-ҳисобварақ «Қайта суғурта қилиш ва ретроцессияга берилган таваккалчиликлар бўйича зарарлар улушининг қопла­ниши бўйича даромадлар»да ҳисобга олинадиган, суғурта қилдирувчиларга тўланган су­ғурта қопламаларини қайта суғурта қилиш шартномасига мувофиқ қоплаш бўйича қайта суғурталовчидан олинган суғур­таловчининг даромадлари кўр­сатилади.

Солиқ кодексининг 150-мод­дасига мувофиқ, суғурта ташкилотларининг хизматларни реализация қилишдан олинадиган даромадларига қуйидагилар ки­ради:

1) суғурта қилиш, биргаликда суғурта қилиш ва қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича суғурта мукофотлари (бадаллари). Бунда биргаликда суғурта қилиш шартномалари бўйича суғурта мукофотлари (бадаллари) суғурталовчининг (биргаликда суғурта қилувчининг) даромадлари таркибига фақат унинг биргаликда суғурта қилиш шартномасида белгиланган суғурта мукофотидаги улуши миқдорида қўшилади;

2) аввалги ҳисобот даврларида шакллантирилган суғуртавий техник захираларни камайтиришнинг (қайтаришнинг) қайта суғурта қилувчиларнинг суғурта захираларидаги улуши ўзгариши ҳисобга олинган ҳолдаги суммалари;

3) суғурта қилиш, биргаликда суғурта қилиш ва қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича пул мукофоти, шунингдек қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича тантьемалар (фойдадан олинадиган ҳақ);

4) қайта суғурта қилишга ўт­казилган таваккалчилик бўйи­ча суғурта тўловлари улушининг ўрнини қайта суғурта қилувчилар томонидан қоплаш суммалари;

5) қайта суғурта қилиш шарт­номалари бўйича мукофотлар депосига ҳисобланган фоизлар суммалари;

6) суғурта қилдирувчининг (наф олувчининг) етказилган зарар учун жавобгар шахсларга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқини реализация қилишдан олина­диган, қонун ҳужжатларига му­во­фиқ су­ғурталовчига ўтган даромадлари;

8) суғурта агенти, ­брокер, воситачи хизматларини кўрсатганлик учун мукофот;

9) суғурта бозорининг профессионал иштирокчиларига хиз­матлар кўрсатганлик учун суғурталовчи томонидан олинган пул мукофоти;

10) суғурта хизматлари кўр­сатишдан ва қўшимча суғурта фаолиятидан олинган бошқа даромадлар.

Демак, сизнинг ҳолатда су­ғурта қилдирувчиларга тўлан­ган су­ғур­та қопламаларини қайта су­ғурта қилиш шартномасига мувофиқ қоплаш бўйича қайта суғурталовчидан олинган даромадларингиз фойда солиғини ҳисоблашда солиқ солиш базасига киритилади.

 

Прочитано: 865 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика