Norma.uz

Таътилда касал бўлдингизми? - раҳбариятга хабар қилинг

Ходимлар таътилга чиққанда касал бўлиб қоладиган вазиятлар оз эмас. Ходим бу тўғрида иш берувчини хабардор қилиши шартми ва мазкур ва­зиятда таътилни узайтириш ёки кўчириш ҳуқуқига эгами? Бундай вазиятда иш берувчи нима қилиши шарт?

С.Букреева,

кадрлар бўлими бошлиғи.

Навоий вилояти.

 

– Касал бўлиш ҳар доим, айниқса таътил вақтида нохуш ҳолдир. Ходимнинг бахтига, бу туфайли унинг таътили бекор кетмайди. Касаллиги пайтида, аниқроғи, ходимнинг меҳнат таътили пайтидаги вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги вақтида у таътилни кунларнинг тегишли сонига, иш берувчи билан келишувга кўра эса таътилнинг фойдаланилмаган қисмини бошқа муддатга кўчиришга ҳақлидир. Мазкур меъёр Меҳнат кодексининг 145-моддасида назарда тутилган.

 

МИСОЛ. Ходимга 17.10.2013 йилдан 14.11.2013 йилгача меҳнат таътили берилган, 24.10.2013 йилдан 27.10.2013 йилга қадар (4 кун) у касал бўлган. Мазкур ҳолда иш берувчи ходимнинг меҳнат таътилини 4 кунга, яъни 18.11.2013 йилгача узайтириб бериши шарт, бунинг учун ходим тегишли ҳужжатни тақдим этиши лозим.

 

Ходим ушбу вақтда касал бўлганлигини айтибгина қолмай, иш берувчини таътилдан фойдаланишга тўсқинлик қилувчи юзага келган сабаблар ҳақида хабардор қилиши шарт.

Агар ходим иш берувчини таътил вақтида касал бўлиб қолгани ва уни ўзи узайтирганлиги тўғрисида хабардор қилмаса, иш берувчи мазкур ҳаракатларни ходим томонидан меҳнат вазифаларини бузиш сифатида баҳолаб, интизомий жавобгарликка тортиш тарзида тегишли оқибатларни келиб чиқариши мумкин.

Таътил узайтирилганлигини расмийлаштириш учун ходим ариза ёзиши шарт эмас, бироқ амалиётда бундан тез-тез фойдаланилади. Ходим тақдим этиши керак бўлган ва иш берувчини таътилни узайтиришга мажбур этадиган ягона ҳужжат – вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси. Хўжалик мансублиги, мулкчилик шакли ва хўжалик юритувидан қатъи назар корхона, муассаса, ташкилотлар ходимларининг, шунингдек шартномалар асосида ишлайдиган ва якка тартибдаги меҳнат, хусусий тадбиркорлик фаолияти билан, шу жумладан ижара шартларида шуғулланувчи ёки деҳқон хўжалигида ишловчи фуқароларнинг вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлиги меҳнатга лаёқатсизлик варақаси билан, айрим ҳолларда эса Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган шакл­лар асосидаги маълумотномалар билан тасдиқланади (Меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва маълумотномаларни бериш тартиби тўғрисида йўриқнома, АВ томонидан 19.01.2000 йилда 873-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Таътилни узайтириш тўғрисидаги буйруққа келсак, баъзи юристлар уни мажбурий эмас деб ҳисоблашади, бироқ амалиётда бундай буйруқлар тузилади, мен ҳам уларни чиқаришни маслаҳат бераман. Бунда ходимнинг касал бўлганлиги тўғрисида хабардор қилишига қарамай, иш берувчи ходимни ишдан озод қиладиган тегишли ҳужжатлар олинган пайтга қадар таътилни узайтириш тўғрисида буйруқ чиқармаслиги керак.

Ходим касал бўлганда иш берувчи нафақат унинг таътилини узайтириши, балки меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган ишдан озод қилинадиган барча кунлар учун нафақа бериши ҳам шарт.

Агар ходим йиллик таътилни бошқа вақтга кўчиришни хоҳласа, ушбу масалани иш берувчи билан келишиши керак. Ушбу ҳолда таътилни кўчириш учун асос бўлиб раҳбар имзо қўйган ходимнинг аризаси ҳисобланади.

Ахтам ҲИКМАТОВ,

адвокат.

Прочитано: 1162 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика