28.10.2020
Чартер рейс ва ҚҚС
Авиакасса Москва-Тошкент йўналиши бўйича чартер рейс ташкил қилди. Бунинг учун авиакасса Ўзбекистонда доимий муассасага эга бўлмаган Россия авиаташувчиси билан импорт шартномасини тузди. Россия авиаташувчиси томонидан чартер рейсни ташкил этиш шартнома предмети ҳисобланади. Авиакассамиз ўриндиқлар сонига қараб чартер рейс қийматини тақсимлади, ўз нархини қўшди ва йўловчиларни ташиш учун авиачипталарни сотди. ҚҚСнинг ноль даражали ставкаси бўйича солиқ солиш мақсадларида ташкилот халқаро ташишлар чартер рейси авиакассаси ҳисобланадими? далее...»» |
28.10.2020
Даромад деб эътироф этилмайди
ЎзРдаги хорижий компания ваколатхонаси бош компаниядан курьер хизмати орқали компаниянинг дастурий маҳсулоти тақдимотини ўтказиш учун намойиш дастури туширилган флэшкани олган. Флэшка қиймати 120 АҚШ долларига тенг. Божхона органлари уни божхонадан ўтказишда божхона тартиб-таомиллари учун ҳисобни тақдим этдилар. Хорижий компания ваколатхонаси доимий муассаса ҳисобланади. Флэшка қиймати фойда солиғи бўйича солиқ базасига киритиладими? далее...»» |
28.10.2020
Хизмат квартираси учун мол-мулк ва ер солиқларини тўлаш зарурми
Корхонага кўп қаватли уйдаги квартира тегишли бўлиб, у вилоят филиалларидан хизмат сафарига юборилган ходимларнинг яшаши учун фойдаланилади. Ушбу кўчмас мулк объекти бўйича мол-мулк ва ер солиқларини тўлаш зарурми? далее...»» |
28.10.2020
Ободонлаштириш харажатлари
Корхона ўзининг атрофидаги ҳудудни ободонлаштириш учун 200 млн сўм харажат қилди, жумладан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўли асфальт қилинди. Ободонлаштирилган ҳудуд кадастр ҳужжатлари бўйича корхонага тегишли эмас. 1. Корхонанинг атрофидаги ҳудудни ободонлаштириш харажатлари бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? 2. Бу қандай солиқ оқибатларига олиб келиши мумкин? далее...»» |
28.10.2020
Сиз – «йирик солиқ тўловчисиз»
Солиқ органлари йирик солиқ тўловчилар жумласига кирадиган тадбиркорлик субъектлари рўйхатини яна кенгайтирди. ДСҚ ҳузуридаги Ҳудудлараро инспекциянинг хабарномасини олган хўжалик юритувчи субъектларда шубҳа туғилмоқда: қабул қилинган қарор қонунийми, ахир календарь йил якунланмади-ку? Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди. далее...»» |
27.10.2020
Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби автоматик тарзда қандай тўлдирилади
ЭҲФга ўтиш билан солиқлар бўйича ҳисоботлар юқори даражада автоматлаштирилмоқда. Бир томондан, бу бухгалтерлар ва солиқчилар учун қулайдир. Бошқа томондан – товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадни Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида (9-илова, АВ рақами 3221, 24.02.2020 й.) автоматик тарзда акс эттириш амалиётда талай саволлар туғдирмоқда. Ҳисоб-китобни қандай тўғри тўлдириш тўғрисида buxgalter.uz илтимосига биноан «Norma» компанияси эксперти Дилором САИДОВА гапириб берди. далее...»» |
27.10.2020
Солиқ солинадиган ва ундан озод этилган айланмалар мавжуд бўлганда ҚҚС қандай ҳисобга олинади
Умумий қоидага биноан фақат реализация қилиш бўйича солиқ солинадиган, шу жумладан ноль даражали ставка бўйича, айланмаларда фойдаланиладиган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисобга олиниши мумкин (СК 266-м. 1-қ. 1-б.). Корхонада солиқ солинадиган ва солиқ солинмайдиган айланмалар мавжуд бўлган тақдирда қандай йўл тутиш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан «Norma» компанияси эксперти Ирина АХМЕТОВА сўзлаб берди. далее...»» |
27.10.2020
ННТ ва ҳисоб сиёсати
Нодавлат нотижорат (диний) ташкилот тадбиркорлик фаолиятини юритмайди, фақат солиқ агенти сифатида ходимларнинг иш ҳақидан ижтимоий солиқ ва ЖШДС тўлайди. далее...»» |
27.10.2020
Металл парчаларини реализация қилишда айланмадан олинадиган солиқ
Корхона (айланмадан олинадиган солиқни тўловчи, асосий фаолият тури – автосервис хизматлари кўрсатиш) мунтазам равишда автомобилларга хизмат кўрсатиш давомида ҳосил бўладиган металл бўлакларини қора металлни қайта ишлаш корхонасига топширади. Қора металлни қайта ишлаш корхонаси топширилган металл бўлакларини уларнинг сонига ва белгиланган нархига қараб ҳисоблайди ҳамда бизнинг номимиздан қоғоз шаклидаги ҳисобварақ-фактурани беради, кейинроқ эса ундаги суммани ўтказади. Бу корхонамизнинг реализация қилиш бўйича айланмаси бўлганлиги сабабли ушбу суммага ЭҲФ тақдим этишимиз лозим. 2020 йилнинг III чорагидан бошлаб Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобининг 3-устуни 010-сатри тақдим этилган ЭҲФга асосан автоматик тарзда шакллантирилади. 2020 йилдан бошлаб металл парчаларини топшириш алоҳида фаолият тури ҳисобланадими? Ундан тушган тушумнинг ҳаммасига айланмадан олинадиган солиқ солинадими? далее...»» |
27.10.2020
Бино тўлиқ амортизацияланган…
2020 йил сентябрь ойида корхона солиқ солиш мақсадларида бинони унинг қийматини бозор қийматига тўғрилаб қайта баҳолади. Аввал кўчмас мулк тўлиқ амортизацияланган. 1. Қайта баҳолаш қандай бухгалтерия проводкалари билан расмийлаштирилади? 2. Кейинчалик мазкур бино бўйича амортизация қандай ҳисобланади? далее...»» |
27.10.2020
Улушни текин беришда солиқ оқибатлари
2 та юридик шахс МЧЖ муассислари ҳисобланади. Муассислар улардан бири МЧЖ устав фондидаги ўз улушини иккинчисига текин беришига келишиб олишди. Иккала муассис ҳам ЎзР резиденти ҳисобланади, умумбелгиланган солиқларни тўлайди. Улушни текин бериш қандай солиқ оқибатларини келтириб чиқариши мумкин? далее...»» |
27.10.2020
Фойдали қазилмаларни кавлаб олмайсизми – айланмадан олинадиган солиқни тўлашингиз мумкин
Корхона дарё ўзани ҳудудида ажратилган ер учаткасида тош-шағал аралашмасини кавлаб олишни амалга оширмайди, балки уни кейинчалик қайта ишлаш ва реализация қилиш учун сотиб олади. У айланмадан олинадиган солиқ тўлаши мумкинми? далее...»» |
27.10.2020
Хизматларни реализация қилиш жойи қандай аниқланади
Агар умумий овқатланиш, дам олиш, туризм, маданият, спорт ва таълим соҳасида хизматларни хорижий компания кўрсатса, ким ҚҚСни тўлаши керак? Бунда қандай қилиб реализация қилиш жойини тўғри аниқлаш мумкин? далее...»» |
27.10.2020
Хусусий корхона мулкдорига дивидендлар қандай тўланади
Шу йилдан бошлаб корхона дивидендларни тўлашда солиқ базасини ўзи томонидан олинган дивидендлар суммасига камайтириши мумкин. Ушбу тартиб хусусий корхоналарга ҳам татбиқ этилади, сабаби хусусий корхона мулкдорига соф фойдадан тўланадиган даромадлар дивидендларга тенглаштирилади (янги таҳрирдаги СК 41-м. 4-қ.). Buxgalter.uz илтимосига биноан мулкдорга ҳисобга олишни қўллаган ҳолда қандай қилиб дивидендларни тўлаш ва ушбу операцияни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш ҳақида «Norma» компанияси эксперти Дилором САИДОВА сўзлаб берди. далее...»» |
27.10.2020
Бепул олинган товарлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш
Амалиётда корхона товарлар ёки хизматларни бепул олган вазиятлар учрайди. Бу ҳолда «кирувчи» ҚҚС билан қандай йўл тутиш лозим, уни ҳисобга олиш мумкинми? далее...»» |
27.10.2020
Кейинчалик автомобиль сотилганда ҚҚС
Корхона автомобилни ҚҚС билан сотиб олган. У хизмат мақсадлари учун олинганлиги сабабли ҚҚС ҳисобга олинмади ва таннархга киритилган. Кейинчалик автомобилга амортизация ҳисобланган. Энди уни сотишга қарор қилинди. Кейинчалик автомобиль сотилганда корхона ҚҚСни ҳисобга олиши мумкинми? далее...»» |
27.10.2020
Электрон тижоратда фойда солиғи қандай ҳисобланади
Товарлар (хизматлар) электрон савдосини амалга оширадиган ва Электрон тижорат субъектлари миллий реестрига киритилган солиқ тўловчилар фойда солиғини 7,5%лик ставка бўйича тўлайдилар. buxgalter.uz илтимосига кўра ДСҚнинг солиқ солиш бўйича маслаҳатлар бошқармасининг бўлим бошлиғи Азиз УМИРЗОҚОВ бундай корхоналар томонидан солиқ қандай ҳисобланишини тушунтириб берди. далее...»» |
27.10.2020
Солиқ ҳисоботи шаклларига ўзгартиришлар киритилмоқда
Давлат солиқ қўмитаси «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарорни қабул қилди (АВ рўйхат рақами 3221-1, 20.10.2020 й.). далее...»» |
27.10.2020
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун – 3 трлн сўм
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2021 йилга мўлжалланган давлат бюджети параметрлари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. далее...»» |
27.10.2020
«Такрорий» гувоҳнома
18 ёшдаман, Тошкентда Мирзо Улуғбек туманида туғилганман, ҳозир Миробод туманида яшайман. Йўқолган туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномамни қандай тиклашим мумкин? Қаерга мурожаат қилишим керак? Тиклаш муддатлари қандай? далее...»» |