Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 07 / Тадбиркор эътиборига

Онлайн-НКМ бузилмаса, нима учун абонент тўловини тўлаш зарур?

 

Тадбиркорлар 2021 йилдан бошлаб онлайн-НКМ ва виртуал кассаларга техник хизмат кўрсатиш учун ҳар ойлик абонент тўловининг ошганлигини фаол муҳокама қилишмоқда. Давлат солиқ қўмитаси бу борада ўзининг soliq.uz сайтида расмий баёнот берди. Бироқ кўпчиликка ушбу мунтазам тўловлар нима билан асосланганлиги барибир тушунарсиз. НКМ шундоқ ҳам ўзи ишлаб турибди-ку ахир…

Уларнинг миқдори нимадан шаклланиши ва уларни тўлаш қанчалик мажбурий эканлигини buxgalter.uz илтимосига биноан «Комкассинтех» уюшмаси раиси Рустам НАРЗУЛЛАЕВ гапириб берди:

 

– Техник хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ТХКМга тўловлар – янгилик эмас. Бундай амалиёт фискал хотирали НКМ даврида ҳам бўлган, у ҳозир ҳам – онлайн-НКМ ва виртуал кассалар билан давом этмоқда.

Ўша пайтда ҳам, ҳозир ҳам НКМни солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш шартларидан бири назорат-касса техникасига техник хизмат кўрсатиш шартномаси ҳисобланади (Низом, 17.11.2011 й. 306-сон ВМҚга 1-илова; Низом, 23.11.2019 й. 943-сон ВМҚга 1-илова). У тадбиркор ва ТХКМ ўртасида тузилади ҳамда ТХКМ хизматлари учун ҳар ойда тўловни амалга оширишни назарда тутади.

Фискал хотирали НКМ вақтида тадбиркорлар кўпинча ТХКМ хизматларига аниқ ҳаракатлар факти бўйича ҳақ тўлаганлар. Масалан – қурилмани таъмирлаш, маслаҳат бериш ва ҳ.к. Айниқса бундай амалиёт ҳудудларда тарқалган. Тадбиркорга бу қулай бўлган – харажатлар камроқ. ТХКМ ҳам бунга рози бўлишган, сабаби уларнинг асосий харажатлари нисбатан кам бўлган – мутахассисларга бирозгина иш ҳақи ва бино ижараси. Бунда шуни эътироф этиш жоизки, илгари «тўлиқ олинмаган» иш ҳақини ТХКМ механиклари хизмат кўрсатиш чоғида тадбиркорлардан мукофот сифатида олишган.

Онлайн-технологияга ўтилгандан кейин бундай қилиб бўлмайди, шу боис ҳам техник хизмат кўрсатиш учун ҳамма тўлашига тўғри келмоқда.

Тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида 943-сон ВМҚга мувофиқ тадбиркорга тезкор равишда маслаҳат кўмагини олиш имконини берадиган онлайн-НКМ ва виртуал кассаларнинг кечаю кундуз ишлашини таъминлайдиган инфратузилма яратилган. ТХКМнинг тегишли харажатлари ҳам техник хизмат кўрсатиш учун ойлик бадаллар ҳисоб-китобида ётади. Таъкидлаб ўтишни хоҳлардимки, фискал хотирали НКМ вақтида бу харажатлар бўлмаганди.

Биринчидан, бу – сервер сервиси ишини таъминлаш ва кассаларнинг тўғри ишлашини масофадан автоматик тарзда назорат қилиш харажатлари.

Иккинчидан, ТХКМга call-марказга эга бўлиш мажбурияти юкланган (операторлар иш ҳақи, телефон (мобиль) алоқаси ва интернет сарфлари). Сall-марказлар туфайли тадбиркорларда нафақат тезкор тарзда кассани таъмирлашга ариза бериш, балки унинг ишлаши бўйича ҳар қандай савол бўйича маслаҳат олиш имконияти пайдо бўлди.

Айниқса ҳозир товарлар номенклатураси билан ишлаш масаласида кўп қўнғироқ қилишяпти. Солиқ органлари чекларда сотилган товарлар рўйхати урилишини талаб қила бошлашди, тадбиркорларда эса бу ҳали кўп мураккабликларни юзага келтирмоқда.

Учинчидан, ТХКМ ишлаб чиқарувчи ҳар гал янгилашни чиқарган пайтда қурилмаларни ўз вақтида қайта созлашни таъминлайди. Бу касса соз ишлаши ва унинг белгиланган талабларга мувофиқлиги учун зарур.

Тўртинчидан, онлайн-НКМ ва виртуал кассанинг алмаштириш фондини сақлаб туриш учун маблағ талаб қилинади. Қурилмани таъмирлашга олиб қўйиш зарурати бўлганда, фискал маълумотларни узатиш узилмаслиги учун ТХКМ тадбиркорга шунга ўхшаш қурилмани бериши керак. ТХКМ ўз ҳисобидан зарур миқдорда захира қурилмаларни сотиб олади ва сақлайди.

Бешинчидан, абонент тўловига ускуна, инструментлар ва онлайн-НКМни таъмирлаш учун бутловчи қисмларни сақлаш киритилади.

Олтинчидан – фискал модулни ҳамкорлар ва муҳандислар ўртасида тақсимловчи администраторни сақлаш.

Еттинчидан – тақдим этилган ҳужжатларни текширувчи ва қурилмани солиқ органларида рўйхатдан ўтказувчи/ҳисобдан олувчи муҳандисларни сақлаш.

Саккизинчи – ТХКМ рискларини қоплаш (тадбиркор томонидан фаолиятни тугатгандан кейин фискал модулнинг қайтарилмаслиги, бошқа сабабларга кўра модулни йўқотиш). Бу ҳолда ТХКМ фискал маълумотлар операторига («Янги технологиялар» ИАМ) ўз ҳамёнидан фискал модулнинг қийматини қоплаши керак. Бугунги кунда модуль учун ҳақ – 130 минг сўм туради.

Барча ушбу харажатлар техник хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ойлик тўлов миқдорини шакллантиради, у бугунги кунда ТХКМ ва унинг жойлашган жойига боғлиқ ҳолда ойига 50 минг сўмдан 150 минг сўмгача доирада ўзгаради. Бунда ушбу тўловларда мутахассисларни сақлаш учун йўналтириладиган улуш арзимас: тахминан ҳар бир тўловдан ойига 10-15 минг сўм.

Таъкидлаб ўтишни истардимки, нархларнинг ошиши ва иш ҳақини ошириш заруратига қарамай, кўп ТХКМ техник хизмат кўрсатишнинг ойлик миқдорини 2020 йил нархлари даражасида сақлаб қолишади. Улар жумласига бизнинг Уюшмамиз аъзолари ҳам киради.

Биз бу тўловларни бутунлай бекор қилишимиз мумкинми? Йўқ, сабаби ТХКМ бу ҳолда унга 943-сон ВМҚ билан юклатилган талабларни бажара олмайди. Биз хизмат кўрсатишда эришган сифатни ёмонлаштирмаган ҳолда ушбу тўловлар миқдорини камайтиришимиз мумкинми? Ўйлайманки, мумкин – шаклланган тизимда тегишли ўзгартиришлар бўлганда.

 

Абонент тўловини қандай камайтириш мумкин?

Биринчидан, тадбиркорларни фискал модуллар билан таъминлашнинг мавжуд тизимини қайта ташкил этиш зарур. Тадбиркор фискал модуль учун «Янги технологиялар» ИАМга тўловни амалга оширади, уни эса ТХКМ орқали олади. Агар тадбиркор модулни қайтармаса, «Янги технологиялар» ИАМ ТХКМдан сўрайди. ТХКМни бу муносабатлардан чиқариб ташлаш зарур деб ҳисоблайман. Тадбиркор ТХКМга олинган модуль билан келсин. Фискал модулларни беришни Давлат хизматлари марказлари орқали ташкил этиш мумкин.

Иккинчидан, бугунги кунда ТХКМ унинг ходимлари дастурий таъминотга рухсатсиз аралашишлари ҳоллари юз бериши мумкинлиги боис ДСҚ махсус ҳисобварақларига катта депозит қўяди. Хизмат кўрсатиладиган кассалар сонига боғлиқ ҳолда ушбу сумма 100 – 1000 БҲМни ташкил этади (Тартибнинг 7-банди, 943-сон ВМҚга ­3-илова). Ушбу пуллар шунчаки ҳисобварақда ётади, гарчи ТХКМ улардан айланма маблағлар сифатида фойдаланишлари мумкин бўларди. Ўйлайманки, ушбу амалиётдан воз кечиш ва ТХКМга ҳақиқий, исботланган ҳуқуқбузарликлар учун жарима солиш мақсадга мувофиқдир.

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади.

Прочитано: 762 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика