|
15.12.2025
Қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилар учун 9 та муҳим янгилик
2028 йил 1 январгача қурилиш материаллари ишлаб чиқариш учун айрим хом ашё турларини импорт қилишда божхона божидан озод қилинади. Рўйхат – тайёрланиш жараёнида. далее...»» |
|
15.12.2025
Келиб чиқиш сертификати бўлмаган товарлар учун божлар қандай ҳисобланади
2026 йил 28 февралдан келиб чиқиш мамлакати тасдиқланмаган товарлар учун бож ундириш тартиби ўзгаради. Икки баравар оширилган ставкалар ўрнига импорт қилувчилар қўшимча божхона тўловини тўлайдилар. Божхона брокерлари уюшмаси томонидан ташкил этилган давра суҳбатида Божхона қўмитаси вакиллари ушбу механизм амалда қандай ишлаши ҳақидаги саволларга жавоб беришди. далее...»» |
|
15.12.2025
Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингида нималар ўзгармоқда
2025 йил 5 декабрдан бошлаб янгиланган электрон тизим бизнес фаолиятини солиқ интизоми ва молиявий барқарорликнинг 26 та мезони бўйича баҳолашни бошлади. Улардан 5 таси янги ва 11 таси такомиллаштирилган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди. далее...»» |
|
15.12.2025
Давлат ижтимоий суғуртаси: ихтиёрий ва мажбурий
09.12.2025 йилдаги «Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида»ги ЎРҚ-1101-сон Қонун қабул қилинди. далее...»» |
|
15.12.2025
Фуқаролик-ҳуқуқий шартномаларни ташкилотда сақлаш муддати
Корхона муайян ишни бажариш ёки хизмат кўрсатиш учун жисмоний шахсни жалб этганда фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар тузилади. Фуқаролик шартномаси бўйича муносабатлар алоҳида хусусиятга эга: шартнома тарафлар – ташкилот ва жисмоний шахс ўртасидаги мажбуриятларни тартибга солади. Фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар амал қилиш муддати тугагандан сўнг қанча вақт сақланиши кераклиги мақолада тушунтириб берилди. далее...»» |
|
15.12.2025
Ушлаб қолиш мумкин эмас...
Ходим жорий ой учун маошининг 50% миқдорида бўнак олган, кейин касал бўлиб қолган ва ой охиригача «касаллик таътилида» бўлган. Иш ҳақи миқдори ҳисоблаб чиқилганда, ойлик иш ҳақи бўйича ортиқча тўлов 440 минг сўмни ташкил этган. Ҳисобланган «касаллик варақаси» суммасидан иш ҳақи бўйича ишлаб топилмаган бўнакни ушлаб қолиш мумкинми? далее...»» |
|
15.12.2025
Ходим ўз ойлигини бошқага ўтказиб бериши мумкинми?
Ташкилотда ходим ўз иш ҳақини ташкилотимиздаги бошқа ходим ёки ўзининг аёли номига очилган банк картасига ташлаб бериш бўйича ариза билан мурожаат қилмоқда. Агар унинг иш ҳақи ўзининг картасига ўтказилса, кредит тўловлари бўйича пул ечиб олинишини маълум қилди. Ушбу вазиятда ходим аризасида кўрсатган реквизит бўйича иш ҳақини бошқа ходим ёки ўзининг аёли номига очилган банк картасига ташлаб берсак бўладими? Ҳужжатлаштириш тартиби қандай? далее...»» |
|
15.12.2025
Чет эллик норезидентлар билан ФҲШ тузиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги олий таълим муассасаси чет эллик норезидентлар билан таълим хизматларини кўрсатиш бўйича меҳнат шартномасини эмас, балки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузиши мумкинми? далее...»» |
|
15.12.2025
2026–2030 йиллар учун янги бош жамоа келишуви: кадрлар бўйича мутахассис нималарни эътиборга олиши керак
Вазирлар Маҳкамаси, Касаба уюшмалари федерацияси ва Иш берувчилар конфедерацияси 2026–2030 йилларга мўлжалланган янги Бош жамоа келишувини имзолади. Бу шуни англатадики, кадрлар бўйича мутахассислар жамоа шартномалари, ИМТҚ ва бошқа локал ҳужжатларни қайта кўриб чиқишлари керак бўлади. Бу меҳнатга ҳақ тўлаш, иш шароитлари ва ижтимоий кафолатлар бўйича янги йўналишлар билан боғлиқ. Локал ҳужжатларда айнан нимани қайта кўриб чиқиш кераклиги ва энди ҳужжатларни ишлаб чиқишда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида нашрда ўқинг. далее...»» |
|
15.12.2025
«Ақлли шаҳар» нима ва у дунёнинг турли мамлакатларида қандай қурилмоқда?
Яқинда Президентимиз «ақлли шаҳар» яратиш бўйича Урганч тажрибасини Ўзбекистон бўйлаб жорий этишни буюрди. СИ ва лойиҳалаштириш экспертлари Gazeta учун обзорда бундай шаҳар турли мамлакатларда қандай кўринишда бўлиши, нимадан иборатлиги ва унинг қурувчилари олдида қандай муаммолар турганини айтиб ўтди. далее...»» |
|
15.12.2025
Кашанда қўшнидан маънавий зарар учун товон ундиришнинг имкони бўлмади
Кўп қаватли уйда яшовчи аёл қўшниси – кашанда бир хоним билан фаол кураш олиб борди. Тамаки тутуни унинг квартирасига кириб, ҳидидан бўғилаётганини айтди. У бошқарувчи ташкилотга, полицияга, прокуратурага, уй-жой инспекциясига мурожаат қилди. Аммо уринишлари, ҳатто судга мурожаат қилганида ҳам кутилган натижани бермади, деб ёзади Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш агентлиги. далее...»» |
|
15.12.2025
Аҳоли юқори даражадаги қулайлик хизматларидан воз кечди...
Турар жой мажмуасига кирадиган ККУлардан бирининг мулкдорлари умумий йиғилишда «юқори даражадаги қўшимча қулайлик хизматлари»ни рад этиш тўғрисида ва тўлов ҳужжатидан бу хизмат учун тўловларни чиқариб ташлаш ҳақида қарор қабул қилдилар. Улар расмийлаштирилган баённомани бошқарув компаниясига юбордилар, аммо у йиғилиш қарорини эътиборсиз қолдирди. далее...»» |
|
15.12.2025
Кўчатлар суғориладиган жойларда экилади
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш масалалари, жумладан 2025 йил 26 сентябрь куни Президентимиз раислигида ўтказилган йиғилишда кўриб чиқилди. Қайд этилишича, баҳорда экилган 137 млн дона кўчатнинг 27,5 млн донаси қуриб қолган. Сабаби, ҳаво эрта исиб кетган, ёш дарахтлар кўкаришга далее...»» |
|
15.12.2025
Уй олдидаги ўриндиқни қўпориб ташлашингизни сўрайман
Баъзан кўп қаватли уй деразалари остидаги ўриндиқ қўшнилар ўртасидаги келишмовчиликка сабаб бўлади. Унинг атрофида баъзан ҳақиқий низолар алангаланади. Кимларнингдир бу ўриндиқ оёғига ором берса, бошқаларнинг тунги оромини бузади, ҳамма чиқинди-ю, бемазагарчиликлар шу жойда тўпланади. Кўпинча аҳоли ўриндиқларда нотаниш одамлар тўпланиши, шовқин-сурон, спиртли ичимликлар ичиш, чекиш, хонадонлар деразаларидан тамаки тутуни ҳидидан шикоят қилади. БК ходимлари ҳам норози бўлишади: фақат супуриб ташлашади – эртаси куни яна ўриндиқлар атрофида баклажкалар, қоғозлар, уруғлар пайдо бўлади. Бундай қўшнилар танбеҳларга эътибор бермайдилар, баъзан ўзларини тажовузкор тутадилар. Баъзан ўриндиқларни бузиш учун бир ёки бир неча киши чиқади. Қўшниларнинг фикрлари бир-бирига тўғри келмаса ва бу масала бўйича қўшничилик низолари бошланиши мумкин бўлса, нима қилиш керак? далее...»» |
|
15.12.2025
Ертўла, аҳолидан сўралмаган ҳолда, учинчи шахсларга топширилган
Ажойиб кунларнинг бирида... уйимизнинг ертўласи тадбиркорларга берилганидан хабар топдик. Улар тикувчилик корхонасини жойлаштириб, деярли кеча-ю кундуз тикув машиналарида тикишмоқда. Бу қўшниларга ноқулайлик туғдиради – кечаси-ю кундузи ҳаловат йўқ. Бундан ташқари, ертўлага уйнинг кириш йўлагидан кирилади. Бу эса шовқин-сурон, бегона одамлар кирди-чиқдиси, ахлатхона нақд дегани. Тадбиркорлар матоларни рулон-рулон қилиб олиб келишади, йўлакка тахлаб қўйишади, қўшнилар доим қоқилиб кетишади. Уларга ертўладан фойдаланиш учун рухсатни, аҳоли билан келишмасдан, ҳатто бизни ҳам хабардор қилмасдан, БК берган. Шикоятларимизга БК раҳбари бу қонуний асосда, тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини ошириш мақсадида қилинаётганини айтади. Ишлаб чиқаришни ертўлага жойлаштириш учун аҳолининг розилиги талаб қилинадими? Ахир у бизнинг умумий мулкимиз-ку. Ертўлани ижарага ёки фойдаланишга бериш регламенти борми? далее...»» |
|
15.12.2025
Ертўлада бизнес очмоқчиман...
Кўп квартирали уйларнинг ертўлаларида қандай фаолиятни амалга оширишга рухсат берилади ва қандай фаолиятни амалга ошириш тақиқланади? Ушбу рўйхат қайси ҳужжат билан тартибга солинган? далее...»» |
|
15.12.2025
Бўлажак нотариуслар учун мажбурий ўқув курслари жорий этилади
Адлия вазирлиги нотариал фаолиятга талабгорларни тайёрлашнинг янги тартибини тасдиқлади. Вазирнинг буйруғига (09.12.2025 й. АВ рўйхат рақами 3721-сон) асосан 2026 йил 1 апрелдан бошлаб ҳар бир нотариусликка номзод Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтида ихтисослаштирилган ўқув курсларида ўқиши шарт. далее...»» |
|
15.12.2025
Пахта хом ашёси етиштирувчиларга субсидиялар тўланади
Вазирлар Маҳкамасининг 06.12.2025 йилдаги «Пахта хом ашёсини муқобил манбалар ҳисобидан молиялаштираётган қишлоқ хўжалиги субъектларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги 771-сон қарори қабул қилинди. далее...»» |
|
15.12.2025
Махфий ҳужжатлар билан ишлашнинг янги қоидалари жорий этилмоқда
Вазирлар Маҳкамаси томонидан давлат органлари ва электрон ҳужжат айланиш тизимларида фойдаланиладиган махфий ҳужжатлар билан ишлашнинг янги қоидалари тасдиқланди (04.12.2025 йилдаги 766-сон ВМҚ). далее...»» |
|
15.12.2025
Тошкентда йўл ҳаракатини бошқаришнинг янги модели жорий этилади
Тошкент шаҳри транспорт тизимини бошқаришни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди Президентнинг 04.12.2025 йилдаги ПҚ-368-сон қарори билан Тошкент шаҳри транспорт тизимини бошқаришни такомиллаштириш ва тирбандликларнинг олдини олиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди. далее...»» |
