Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 25 / Кадрлар бўлими

Таътил ўрнига пулини олмоқчиман

1996 йил 1 апрелгача меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида таътилни пулли компенсация билан алмаштириш қатъиян тақиқланган, фақат меҳнат шартномаси бекор қилинганда уни тўлаш назарда тутилган эди. Бугунги кунда ходимнинг хоҳишига қараб нафақат меҳнат шарт­номаси бекор қилинганда, балки иш даврида ҳам, муайян талабларга риоя этилганда, компенсация олиш мумкин.
Таътилни пулли компенсация билан алмаштиришнинг умумий тартиби Меҳнат кодексининг (МК) 151-моддасида назарда тутилган. Унинг иккинчи қисмига кўра ходимларга иш даврида, уларнинг хоҳишига кўра, йиллик таътилнинг қонун ҳужжатларида белгиланган энг оз муддатидан (15 иш кунидан) ортиқча қисми учун пулли компенсация тўланиши мумкин.

1-МИСОЛ. Ходим 24 иш кунидан иборат йиллик меҳнат таътили олиш ҳуқуқига эга. Унинг хоҳишига кўра ходимга 15 иш кунидан иборат таътил берилиши, қолган 9 кун учун эса пулли компенсация тўланиши мумкин.

АРИЗА
Менга 2012–13 йиллардаги иш даври учун 24 иш куни ҳисобидан меҳнат таътили беришингизни, бунда 15 иш куни аслида, 9 иш куни эса пулли компенсация кўринишида берилишини сўрайман.

БУЙРУҚ
_________________ га 2013 йил 16
          (Ф.И.Ш., лавозим)
майдан 24 иш куни ҳисобидан меҳнат таътили берилсин, бунда 15 иш куни аслида, 9 иш куни эса – компенсация тарзида берилади. Ишга 2013 йил 1 июнда чиқилади.
Асос: Таътиллар жадвали,                                              аризаси, Меҳнат кодексининг  (Ф.И.Ш.)               151-моддаси.     
 
Таътилнинг қолган кунларини асли ҳолида фойдаланилган 15 иш куни тугаганидан кейин таътилнинг исталган босқичида компенсация билан алмаштириш мумкин. Масалан, 16 кун аслида, 8 кун – компенсация тарзида ёки 20 кун – аслида, 4 кун – компенсация тарзида ва ҳоказо.

2-МИСОЛ. 24 иш кунидан иборат меҳнат таътилига чиққан ходим унинг тугашидан 4 кун олдин ишга чиқишга қарор қилади.

АРИЗА
Менга тегишли бўлган аслида 24 иш кунидан иборат меҳнат таътилининг фойдаланилган 20 кунини ҳисобга олиш, таътилнинг қолган 4 кунига компенсация тўлаш ва ишга _____ дан чиқишга                      (сана)  
рухсат беришингизни сўрайман.
БУЙРУҚ

_____________нинг унга тегишли                     (Ф.И.Ш., лавозим)      24 иш кунидан иборат бўлган таътилнинг фойдаланилган 20 иш куни асли ҳолида, фойдаланилмаган меҳнат таътилининг қолган 4 куни эса компенсация тарзида ҳисобга олинсин. ______________ га  ______ дан ишга
(Ф.И.Ш., лавозим)                         (сана)
чиқишга рухсат берилсин.
Асос: __________йилдаги ______-сон буйруқ, ______ аризаси, Меҳнат         (Ф.И.Ш.)
кодексининг 151-моддаси.

МК 151-моддасининг учинчи қисмида белгиланишича, ижтимоий таътилларнинг барча турлари (ҳомиладорлик ва туғиш; болаларни парваришлаш; ўқиш муносабати билан; ижодий таътиллар), шунингдек қонун билан белгиланган бир қатор қўшимча таътиллардан (ноқулай ва оғир меҳнат шароитларида ишлаганлик; оғир ва ноқулай табиий иқлим шароитларида ишлаганлик учун) фақат асли ҳолида фойдаланилади ва уларни пулли компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилмайди.
Шуни билиш муҳимки, таътилни пулли компенсация билан алмаштириш мумкин эмаслиги тўғрисидаги қоида фақат қонун ҳужжатлари билан белгиланган, юқорида кўрсатилган қўшимча таътилларнинг энг кам муддатигагина тааллуқлидир. Агар корхонада, қонун ҳужжатлари билан кафолатланган қўшимча таътиллардан ташқари, жамоа битими ёки меҳнат шартномаси билан меҳнат таътили хўжалик юритувчи субъектнинг ўз маблағлари ҳисобига ҳақи тўланган ҳолда иш кунларининг муайян сонига кўпайтирилган бўлса, уларни пулли компенсация билан алмаштириш имконияти корхонанинг махсус қоидалари билан белгиланади.
Шуни ойдинлаштириб ўтиш лозимки, қонунчилик таътилни пулли компенсация билан алмаштириш имконияти бўлишига йўл қўяди холос, бироқ иш берувчини ҳар бир ҳолда ходимнинг бундай хоҳишини бажаришга мажбур қилмайди. Бинобарин, у ходимнинг таътилни пулли компенсация билан алмаштириш илтимосини қондиришдан бош тортишга ва унга бутун таътилни асли ҳолида беришга ҳақлидир.
«Кадрлар бўлими» рукнини эксперт-юристимиз Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ олиб боради.

Прочитано: 3404 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2014-11-06 11:18:29, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика