Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 25 / Кадрлар бўлими

Агар раисликка сайлашмаса...

Мен касаба уюшмаси қўмитасининг ишдан озод этилган раисиман. Яқинда бизда ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтади, унда касаба уюшмаси қўмитасининг янги таркиби сайланади. Мен ўз номзодимни қўйдирмоқчиман. Агар сайланмасам, мени Меҳнат кодексининг қайси моддасига асосан ишдан бўшатишлари мумкин?
М.Нуриддинова.
Тошкент шаҳри.

– Меҳнат кодекси 97-моддасининг 6-бандида меҳнат шартномасини бекор қилишнинг янги муддатга сайланмаганлиги (танлов бўйича ўтмаганлиги) ёхуд сайланишда (танловда) қатнашишни рад этганлиги муносабати билан деган асоси назарда тутилади. У эгаллаб турган лавозимларига даъвогар бўлган (ариза берган) бўлса-да, сайлов ёки танлов якунлари бўйича иккинчи маротаба сайланмаган сайлаб қўйиладиган ходимларга қўлланади. Агар сайлаб қўйиладиган ходим ўзи эгаллаб турган лавозимга сайлашлари учун ариза бермаган бўлса, у билан меҳнат муносабатлари сайловда (танловда) иштирок этишни рад этганлиги муносабати билан бекор қилинади.
Агар сайловлар (танлов) қонун, бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ёки ташкилотнинг устави билан белгиланган уларни ўтказиш шартлари ва тартибига аниқ мувофиқликда ўтказилган тақдирдагина меҳнат шартномасини мазкур асос бўйича бекор қилиш тўғри бўлади.
«Кадрлар бўлими» рукнини эксперт-юристимиз Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ олиб боради.

Прочитано: 2184 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика