Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 25 / Кадрлар бўлими

Ишлаб бериш эмас, огоҳлантириш керак

Ходим ўз хоҳиши билан ишдан бўшаш учун яна икки ҳафта ишлаб бериши шартми?
Т.Кагарлицкая,
кўп тармоқли компаниянинг офис-менежери.

– Меҳнат кодекси (МК)нинг 99-моддасига мувофиқ ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини, шунингдек муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномасини ҳам, унинг мобайнида ўзининг лавозим вазифаларини бажариши шарт бўлган икки ҳафта олдин иш берувчини ёзма равишда огоҳлантириб, бекор қилишга ҳақлидир. Ушбу икки ҳафталик муддатни «ишлаб бериш» деб атаб бўлмайди. МКнинг 99-моддаси «ишлаб бериш» муддатини эмас, балки ходим томонидан иш берувчини у билан меҳнат муносабатлари бекор қилиниши тўғрисида огоҳлантириш муддатини назарда тутади.
Чунончи, меҳнат шартномасини, масалан, 15 майда бекор қилишни хоҳловчи ходим тегишли аризани 1 майда, яъни 14 календарь кундан аввал бериши керак. Мазкур ҳолда охирги иш куни ва меҳнат шартномасини бекор қилиш куни бўлиб 15 май ҳисобланади.
Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги аризани ходим исталган вақтда, шу жумладан вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, таътилда, хизмат сафарида бўлиш ва ҳоказо даврларда беришга ҳақлидир. Уларнинг ҳаммаси меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги белгиланган огоҳлантириш муддати ҳисобига ўтади.
Ходим ва иш берувчи меҳнат муносабатларини бекор қилиш тўғрисида келишувга огоҳлантиришнинг 2 ҳафталик муддати тугашигача ҳам, масалан, ишдан бўшатиш тўғрисида ариза берилган кунда келишлари мумкин.
Қонун билан белгиланган ёки аҳдлашув бўйича қисқартирилган огоҳлантириш муддати тугаганидан кейин ходим ишни тўхтатишга ҳақли, иш берувчи эса унга меҳнат дафтарчаси, меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисида буйруқ нусхасини беришга ва у билан ҳисоб-китоб қилишга мажбур. Иш берувчи томонидан меҳнат шартномасини бекор қилишни ходимнинг ташаббусига кўра, шу жумладан бошланган ишни якунламаслик, қарзи йўқлик варақасини имзоламаслик, ишдан бўшатилаётган ходим номига қайд этилган моддий қимматликлар муносабати билан тўхтатиб туришга йўл қўйилмайди.
Агар меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилиш ҳақидаги ариза у ўз ишини давом эттиришининг имкони йўқлиги (ўқув юртига қабул қилинганлиги, пенсияга чиққанлиги, сайлаб қўйиладиган лавозимга сайланганлиги, тиббий хулосага мувофиқ мазкур ишни бажаришга тўсқинлик қилувчи соғлиғининг аҳволи, оила аъзоси – I гуруҳ ногиронига қараб туришнинг зарурлиги ва бошқа ҳоллар) билан боғлиқ бўлса, иш берувчи меҳнат шартномасини ходим илтимос қилган муддатда бекор қилиши керак.
Ленара ХИКМАТОВА,  юрист.

Прочитано: 2500 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика