Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 25 / Кадрлар бўлими

Сих ҳам куймасин, кабоб ҳам

Ташкилотимизда таркибий қайта ташкил этиш амалга ошириляпти. Меҳнат шартлари ҳам қисман ўзгаради. Биз бу ҳолда ишлаётган ходимларнинг мансаб йўриқномаларини ўзгартиришимиз мумкинми?
Г.Б., юрисконсульт.

– Ҳақиқатан ҳам, баъзан иш берувчининг корхона ишини яхшилаш ва такомиллаштириш, ходимлардан оқилона фойдаланиш учун ходимларнинг меҳнат шартларини ўзгартиришига тўғри келади.
Эслатиб ўтамиз, Меҳнат кодексининг (МК)
89-моддасига кўра, иш берувчи ходимнинг розилигисиз меҳнат шартларини ўзгартиришга фақат технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқарганлиги, башарти бундай ўзгаришлар ходимлар сони ёки ишлар хусусиятининг ўзгаришига олиб келиши олдиндан аниқ бўлган ҳоллардагина ҳақлидир. Ташкилий ва технологик ўзгартиришлар ҳужжат билан тасдиқланиши керак.
Меҳнат шартлари деганда меҳнат жараёнидаги ижтимоий ва ишлаб чиқариш омилларининг жами тушунилади. Ижтимоий омиллар жумласига меҳнат ҳақи миқдори, иш вақтининг, таътилнинг муддати ва бошқа шартлар киради. Техника, санитария, гигиенага оид, ишлаб чиқариш-маиший ва бошқа омиллар ишлаб чиқариш омиллари деб ҳисобланади.
Меҳнат шартлари ўзгарганда ходимнинг мансаб йўриқномасини ўзгартириш мумкинлигини тушуниш учун уни ўқиб чиқиш лозим. Йўриқнома, одатда, мазкур лавозимни эгаллаган ходимнинг лавозим (хизмат) вазифалари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги, ўзаро муносабатларини назарда тутади.
Кўрамизки, йўриқномада на меҳнат ҳақи миқдори, на иш вақти ва таътилнинг қанча давом этиши, на техник, на санитария, на гигиеник, на ишлаб чиқариш-маиший шартлар кўрсатилмайди. Сиз унда нимани ўзгартирмоқчисиз?
Мансаб йўриқномасида асосан ходимнинг меҳнат функцияси тўғрисида сўз юритилади. Меҳнат функциясини ўзгартиришга эса қонунчилик меҳнат шартларини ўзгартириш сифатида эмас, балки бошқа ишга ўтказиш сифатида қарайди. Бошқа доимий ишга ўтказиш (ходимнинг меҳнат функциясини ўзгартириш) – бошқа ихтисослик, малака, лавозим бўйича иш топшириш эса фақат ходимнинг розилиги билан амалга оширилади.
Шу сабабли, одатда, амалиётда меҳнат шартлари ўзгарганда (бунда одатда иш режими, меҳнат ҳақи, иш вақти давомийлиги кабилар ўзгаради) ходимнинг мансаб йўриқномаси ўзгартирилмайди. Агар унда меҳнат шартларига ҳаволалар бўлса, улар МКнинг 89-моддаси бўйича ўзгарганда тегишли тузатишни ходимнинг розилигисиз ҳам киритиш мумкин. Бироқ бундан олдин иш берувчи меҳнат шартларидаги бўлажак ўзгаришлар ҳақида ходимни камида 2 ой олдин ёзма равишда огоҳлантириб тилхат олиши шарт.
Ходимнинг меҳнат шартларини ўзгартириш зарурати юзага келганда иш берувчи МКнинг 89-моддасига қатъиян мувофиқликда ҳаракат қилиши керак, унинг талаблари ижро этиш учун мажбурийдир.

Саволларга жавобларни юрист Ленара ХИКМАТОВА тайёрлади.

Прочитано: 2654 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика