Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 25 / Олий Мажлис Қонунчилик палатасида

Давлат бюджетининг 2013 йил биринчи чорагидаги ижроси кўриб чиқилди

Мамлакатимизнинг асосий молиявий ҳужжати ижроси устидан парламент назорати Қонунчилик палатасининг устувор вазифалари жумласига киради, шу сабабли у депутатлар корпусининг диққат марказида туради.
Қонунчилик палатаси мажлисида таъкидландики, жаҳон иқтисодиётида давом этаётган мураккаб жараёнлар ва салбий тенденцияларга қарамай, мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясининг энг муҳим устуворликлари ҳамда мамлакатимиз Президенти томонидан белгилаб берилган жорий йилдаги иқтисодий дастурнинг асосий вазифалари изчил рўёбга чиқарилиши натижасида ҳисобот даврида Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарор ўсиш суръатлари ва макроиқтисодий мутаносиблиги таъминланди.
2013 йилнинг 1 чорагида ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръатлари – 7,5 фоизни, саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми – 6,0 фоизни ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми – 6,2 фоизни, қурилиш пудрат ишлари ҳажми – 13,2 фоизни ташкил этди.
2013 йилнинг 1 чорагида Давлат бюджети Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорлари билан тасдиқланган параметрларга мувофиқ ижро этилди. Ўзбекистон Рес­публикаси Давлат бюджетининг даромадлари 5 369,6 миллиард сўмни, харажатлари эса – 5 282,9 миллиард сўмни ташкил этди. Давлат бюджети 86,7 миллиард сўм ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,4 фоиз миқдорида профицит билан ижро этилди.
Шунингдек, ҳисобот даврида Давлат бюджети ижросини таъминлашда асосий эътибор ижтимоий соҳани ривожлантиришга, яъни таълим, соғлиқни сақлаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар, нафақалар ва бошқа биринчи навбатдаги тўловларни тўлаш бўйича харажатларни ўз вақтида молиялаштириш, Давлат бюджетининг ғазначилик ва самарали ижросини таъминлашга қаратилганлиги таъкидланди. Ижти­моий соҳага ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга сарфланган харажатлар умумий сарф-харажатларда 59,2 фоизни ташкил этди, ялпи ички маҳсулотда уларнинг улуши 14,8 фоизни ташкил этди, аҳолининг реал даромадлари эса 15,6 фоизга ошди.
Иқтисодиётда ўзлаштирилган инвес­тицияларнинг умумий ҳажми жорий йилнинг биринчи чораги мобайнида 4,6 триллион сўмни ташкил этди ва 7,2 фоиз­га ошди. Иқтисодиётга киритилган капитал маблағларнинг умумий ҳажмидан ишлаб чиқариш қурилишига инвестицияларнинг 68,2 фоизи йўналтирилди.
Депутатлар мажлис жараёнида бюджет интизомига риоя этилиши устидан назоратни янада кучайтириш ва унинг самарадорлигини ошириш муҳимлигини ҳам айтиб ўтдилар. Мамлакат ҳукуматига бюджетнинг даромад қисми сифатли ижро этилишига салбий таъсир кўрсатувчи омилларга, хусусан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича боқимондаликка, дебиторлик ва кредиторлик қарздорликлар ҳолатига алоҳида эътибор қаратиш таклиф этилди.
Давлат бюджетининг ижросига доир ҳисобот депутатларда талай саволлар пайдо бўлишига олиб келди ва бу саволлар Ҳукумат вакилларига берилди.
Ҳар томонлама ва пухта муҳокамалардан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Рес­публикаси Давлат бюджетининг 2013 йилнинг биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлади.
  Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси  Қонунчилик палатасининг  Ахборот хизмати материали асосида тайёрланди.

Прочитано: 2021 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика