Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 25 / Кадрлар бўлими

Синов пайтида касал бўлиш

Мен ишга тушдим, 2013 йил 16 майдан бошлаб бир ой муддатга синов муддати белгилашди. Касаллик варақасида (8 июнгача) бўлган вақтимда бошлиқ мени ишдан бўшатди. Унинг ҳаракатлари қонунийми?
Ш.Абдуллаев.
Тошкент шаҳри.

– Афсуски, сиз билан меҳнат шартномаси қайси моддага асосан бекор қилинганлигини кўрсатмагансиз. Шундай қилганингизда жавобимиз янада батафсилроқ бўларди.
Одатда дастлабки синов даврида ходимларга меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва корхонада ўрнатилган меҳнат шартлари тўлиқ татбиқ этилади (Меҳнат кодексининг (МК) 86-моддаси).
МК 85-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилишича, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври ва ходим узрли сабабларга кўра ишда бўлмаган бошқа даврлар дастлабки синов муддатига киритилмайди. Шу сабабли, агар сиз синов муддати даврида (2013 йилнинг 16 майидан 16 июнигача) касал бўлган бўлсангиз, синов муддати сиз касаллик варақаси олиб даволанишда бўлган кунлар сонига, сизнинг ҳолат­
да – 6 кунга кўчирилади, яъни 2013 йил 22 июнда тугайди.
Иш берувчи синов натижаларининг қониқарсизлиги сабабли меҳнат шартномасини бекор қилиши тўғрисида ходимни дастлабки синов тугашига камида 3 кун қолганда ёзма равишда огоҳлантириши шарт. Бундай мажбурият мазкур асос бўйича меҳнат шартномаси бекор қилинаётганда ходим ҳуқуқларининг ҳимоясини таъминлайдиган қўшимча кафолат бўлиб хизмат қилади.
Синов натижаси қониқарсиз бўлганда ходим билан меҳнат шартномаси МКнинг 87-моддасига биноан бекор қилинади. Агар иш берувчи сиз билан меҳнат шартномасини мазкур асосга кўра бекор қилмоқчи бўлган бўлса, ишга чиқишингизни кутиши керак эди.
Сизнинг ҳолатда меҳнат шартномасини бекор қилиш ғайриқонуний деб топилиши мумкин (ҳатто иш берувчи синовдан ўта олмаганлигингизни исботласа ҳам), чунки у меҳнат шартномасини бекор қилиш тартибининг асосий талабларини бузган.
Агар синов натижалари қониқарсиз деб топилишига ва сиз билан меҳнат шартномаси бекор қилинишига рози бўлмасангиз, иш берувчининг қарори устидан судга шикоят қилишга ҳақлисиз.
«Кадрлар бўлими» рукнини эксперт-юристимиз Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ олиб боради.

Прочитано: 2349 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика