Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 25 / Кадрлар бўлими

Иш берувчи шундай қила оладими?

Иш берувчи ходимнинг мансаб йўриқномасини унинг розилигисиз ўзгартиришга ҳақлими?
Б.Рашидов, А.Савельева
ва банкнинг бошқа ходимлари.

– МКда ходимларнинг ма­нсаб йўриқномаларига ўзгарти­ришларни ишлаб чиқиш, тас­диқлаш ва киритиш тартиби белгиланмаган. Амалиётда иш берувчи уларни мустақил равишда ишлаб чиқади. Мансаб йўриқномаси уни ташкилот раҳбари тасдиқлаган пайтдан бошлаб кучга киради ва янги ҳужжат билан алмаштирилгунга қадар амал қилади.
Локал меъёрий ҳужжатлар қа­бул қилинадиган тартибдагидек ўзгартирилади: уларни иш берувчи мустақил равишда тасдиқлаганлиги боис, мазкур ҳужжатларга мустақил равишда ўзгартиришлар киритишга ҳам ҳақлидир. Бироқ, МКнинг 178-моддасига кўра, ҳар бир ходим ўзига юклатиладиган меҳнат вазифалари доираси билан олдиндан таништирилиши лозим. Шу сабабли меҳнат шартномасини имзолашдан олдин ходим ўзининг мансаб йўриқномаси билан танишиб чиқиши лозим – зеро у ўзининг мансаб йўриқномасида мустаҳкамланган ҳажм ва мажбуриятларга амал қилиб, корхона билан меҳнат муносабатларига киришади.
Гарчи иш берувчи ходимларнинг мансаб йўриқномаларига исталган вақтда ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга бўлса-да, бироқ ўзгартирилган ҳужжатлар фақат корхонага янги қабул қилинадиган ходимларга татбиқ этилади. Ушбу лавозимда ишлаётган ходим мансаб йўриқномасининг янги талабларини бажариши учун уни ўзгартиришлар билан шунчаки таништириш етарли эмас, балки уларга розилигини ҳам олиш керак.
Агар мансаб йўриқномасига ўзгартиришлар ходимнинг розилигисиз киритилган бўлса, у зиммасига қўшимча юкланган вазифаларни бажаришдан бош тортишга ҳақли. Ўзининг мансаб вазифалари ўзгартирилишига ёзма розилик бермаган ходим ишга қабул қилинган чоғида мансаб йўриқномасида кўрсатилган аввалги шартларда ишлашни давом эттириш ҳуқуқига эгадир.
Шундай бўлса-да, бошқача ҳолатлар ҳам учраши мумкин. Агар иш берувчи асосли равишда (олдиндан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа ваколатли органи билан келишган ҳолда) иш шарт-шароитини технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги билан боғлиқ объектив сабаблар бўйича ўзгартирган, улар эса мансаб вазифаларини ҳам ўзгартиришга олиб келган бўлса, ходим олдида уларни қабул қилиш ёки қабул қилмаслик муаммоси турмайди. У янги шартларда ва ўзгарган вазифаларни зиммасига олиб ишлаши керак. Акс ҳолда, МКнинг 100-моддасига биноан, номуайян муддатга тузилган меҳнат шарт­номаси ҳам, муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномаси ҳам иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинади.
Саволларга жавобларни юрист Ленара ХИКМАТОВА тайёрлади.

Прочитано: 2528 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика