Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 25 / Кадрлар бўлими

Эҳтиётсиз ходимни қандай жазолаш керак?

Офис-менежернинг хонасини йиғиштираётган фаррош аёл эҳтиётсизлик қилиб компьютерга тегиб кетди, компьютер столдан тушиб кетиб, унинг 300 000 сўм турадиган LCD монитори синди. Фаррошнинг ўртача ойлик иш ҳақи 400 000 сўмни ташкил қилади. Ундан бузилган мониторнинг тўлиқ қийматини ундирсак бўладими ёки йўқми?
Д.Серпик, МЧЖ бош бухгалтери.

– Ходимнинг тўлиқ моддий жавобгарлиги ҳоллари Меҳнат кодекси (МК)нинг 202-моддасида келтирилган. Агар унда сизни қизиқтираётган ҳол кўрсатилмаган бўлса, ходим ўзининг ўртача ойлик иш ҳақи доирасида моддий жавобгар бўлиши керак. У охирги 2 ой учун меҳнат ҳақидан белгиланади. Меҳнат ҳақидан умумий қоидага кўра ходимнинг ёзма розилиги билан, розилик бўлмаганда эса – суднинг қарорига кўра ушлаб қолиш мумкин.
Бироқ МКнинг 164-моддасига мувофиқ ходимнинг розилигидан қатъи назар, агар зарарнинг миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ошмаса, ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун ушлаб қолиш амалга оширилади. Агар ходимдан ундириладиган етказилган зарар суммаси унинг ўртача ойлик иш ҳақидан ошса ёки зарар аниқланган кундан бошлаб бир ойлик муддат ўтиб кетган бўлса, ундирув суд тартибида амалга оширилади.
Бироқ сиз ходиманинг иш ҳақидан бирданига 300 000 сўмни ундириш тўғрисида буйруқ чиқара олмайсиз, сабаби ушланмаларнинг умумий миқдори ходимга тегишли бўлган меҳнат ҳақининг 50%идан ошмаслиги керак.
Шу тариқа, агар охирги 2 календарь ой мобайнида фаррошнинг ўртача ойлик иш ҳақи 400 000 сўмни ташкил қилса ва зарар аниқланган кундан бошлаб бир ой ўтмаган бўлса, ундан етказилган зарарнинг тўлиқ суммасини ундириш мумкин. Бироқ ушланмаларнинг (уларга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳам киради) умумий миқдори унга тўланадиган иш ҳақининг 50%идан ошмаслиги учун уларни бир неча қисмга бўлиш лозим.

Ленара ХИКМАТОВА,  юрист.

Прочитано: 2531 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика