Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 25 / Кадрлар бўлими

Ҳайдовчи тўлиқ жавобгар бўладими?

Қандай ходимлар билан тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартномани тузиш мумкин? Уни корхона ҳайдовчиси билан тузса бўладими?
А.Финютина,
корхона бош бухгалтери.

– Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида амал қиладиган умумий қоидага кўра корхонага етказилган зарар учун ходим фақат ўзининг ўртача ойлик иш ҳақи доирасида чекланган моддий жавобгарликка тортилади. Тўлиқ моддий жавобгарлик ходим зиммасига иш берувчига етказилган тўғридан-тўғри ҳақиқий зарарни тўлиқ қоплаш мажбуриятини юклайди.
Ходимнинг иш берувчи олдидаги тўлиқ моддий жавобгарлиги ҳоллари Меҳнат кодекси (МК)нинг 202-моддасида кўрсатилган. Чунончи, масалан, бевосита пул ёки товар бойликлари билан муомала қилаётган ходим махсус ёзма шартномага асосан уларнинг бут сақланишини таъминламаганлик учун тўлиқ моддий жавобгар бўлади.
18 ёшга тўлган, пул ёки товар қимматликлари билан муомала қилувчи ходим билан ишга қабул қилиш чоғида ҳам, кейинчалик ҳам меҳнат шарт­номасига қўшимча равишда тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида махсус ёзма шарт­нома тузилиши мумкин. Агар у талабгор бўлган иш (лавозим) бундай шартнома тузишни талаб қилса, ходим эса уни тузишга рози бўлмаса, иш берувчи уни ишга қабул қилишни рад этишга ҳақлидир.
Пул қимматликларига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ лавозимлар бўлиб, масалан, кассир, инкассатор, товар қимматликларига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ лавозимлар – товаршунос, омбор мудири, маркетинг ва таъминот агенти лавозимлари ҳисобланади.
Тўлиқ моддий жавобгарлик ҳақида шартнома тузиладиган ходимларнинг тоифалари рўйхати жамоа шартномаси билан белгиланади. Агар бундай шартнома бўлмаса, иш берувчи билан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи ўртасидаги келишувга биноан белгиланади.
Меҳнат вазирлигининг 2.04.1996 йилдаги 2/4-сон қарори билан Мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхона, муассаса, ташкилотлар уларга сақлаш, қайта ишлаш, сотиш (бериш), ташиш ёки ишлаб чиқариш жараёнида қўллаш учун берилган қимматликларнинг бут сақланишини таъминламаганлик учун тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида ёзма шартномалар тузиши мумкин бўлган ходимлар эгаллайдиган ёки бажарадиган лавозимлар ва ишларнинг намунавий рўйхати тасдиқланган. Унда «ҳайдовчи» лавозими кўрсатилмаган.
Шу боис, фикримча, транспорт воситасига нисбатан ҳайдовчи билан тўлиқ моддий жавобгарлик шартномасини тузиш қонун ҳужжатларига мувофиқ келмайди. Автомобиль, ҳайдовчи унинг ёрдамида моддий қимматликларни ташийдиган восита ҳисобланади холос.
Айни вақтда, МКнинг 202-моддасига мувофиқ, етказилган зарарнинг тўлиқ миқдорида моддий жавобгарлик қасддан зарар етказилган, алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик ёки токсик модда таъсиридан мастлик ҳолатида зарар етказилган ҳолларда ёки ходимнинг суд ҳукми билан аниқланган жиноий ҳаракатлари натижасида зарар етказилганда ходим зиммасига юкланади.
Шу тариқа, ҳайдовчи унга қасддан ёки алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик ёки токсик модда таъсиридан мастлик ҳолатида ёки суд ҳукми билан аниқланган жиноий ҳаракатлар натижасида зарар етказилган тақдирдагина иш берувчи уни тўлиқ моддий жавобгарликка тортиши мумкин.


Ахтам ҲИКМАТОВ,
адвокат.


Хизмат вазифаларига пул ёки товар қимматликлари билан муомала қилиш кирмайдиган ходим билан тузилган тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартнома ҳақиқий эмас деб топилади!

Прочитано: 3650 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика