Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 25 / Шартномавий муносабатлар

Етказиб бериш шунчаки олди-сотди эмас

Биз ўз фаолиятимизни эндигина бошлаяпмиз, бироқ ҳозирданоқ ҳамкорларимиз – маҳсулот етказиб берувчилар, харидорлар билан маҳсулот етказиб бериш ва олди-сотди шартномалари бўйича бир қатор саволларга тўқнаш келдик. Уларни тузишда нималарни ҳисобга олиш керак?
А.Қудабеков, С.Холиқов.
Андижон вилояти.

– Тижорат битимларида шартноманинг тўғри шаклини танлаш муҳим. Бу тузилаётган битимнинг моҳиятини аниқ акс эттириш, тарафларнинг муайян ҳуқуқ ва мажбуриятларини қайд этиш имконини беради.
Маҳсулот етказиб бериш шартномаси олди-сотди шартномасининг тури ҳисобланади. У тадбиркорлик соҳасида шартномаларнинг энг кенг тарқалган шаклларидан бири бўлиб, тадбиркорларнинг хўжалик фаолиятида деярли бутун товар оборотини қамраб олади. Уни тузиш корхоналар учун ҳам, якка тартибдаги тадбиркорлар учун ҳам қулай, чунки у товарларни ишлаб чиқарувчилар билан реализация қилувчилар ўртасидаги муносабатларни жуда аниқ тартибга солади.
Маҳсулот етказиб бериш шартномасига, агар улар Фуқаролик кодексининг (ФК) маҳсулот етказиб бериш шартномаси тўғрисидаги қоидаларига зид келмаса, ФК 29-бобининг 1-параграфида назарда тутилган олди-сотди шартномасининг умумий қоидалари қўлланади.
Маҳсулот етказиб бериш шартномасининг асосий хусусияти – унинг предмети бўлган товардан фойдаланиш алоҳида хусусиятга эгалигида. Унга мувофиқ маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи харидорга тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий, маиший ва шунга ўхшаш фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун товарларни топширади. Тадбиркорлик мақсадлари жумласига харидор ташкилоти фаолиятини таъминлаш учун товарлар (ташкилий техника, офис мебели, таъмирлаш ишлари учун материаллар ва ҳоказо) харид қилиши ҳам киради.
Маҳсулот етказиб бериш шартномаси бошқа шартномалардан субъектлари билан фарқланади – фақат юридик шахслар ёки тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар ана шундай субъектлар бўла оладилар. Якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида рўйхатдан ўтказилмаган жисмоний шахслар маҳсулот етказиб бериш тарафи бўла олмайдилар.
Маҳсулот етказиб бериш шартномасининг яна бир хусусияти унинг амал қилиш муддати, шунингдек маҳсулот етказиб бериш муддатлари ва (ёки) даврлари ҳисобланади. ФКнинг 438-моддасига кўра маҳсулот етказиб бериш шартномаси 1 йилга, 1 йилдан ортиқ муддатга (узоқ муддатли шартнома) ёки тарафлар келишувида назарда тутилган бошқа муддатга тузилиши мумкин. Агар унинг амал қилиш муддати белгиланмаган бўлса, шартнома 1 йилга тузилган деб ҳисобланади.
Маҳсулот етказиб бериш шартномаси келишувли, ҳақ тўланадиган, икки тарафлама бўлади. Яъни, моҳиятига кўра, у мол-мулкни кўрсатилган муддатда тақдим этиш мажбурияти бўлиб, ушбу муддат битим тузиш пайтига мос келмайди. Маҳсулот етказиб бериш шарт­номасини тузиш вақти ва унинг амалда ижро этилиши мос тушмайди.
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, маҳсулот етказиб бериш шартномалари билан тарафларнинг тадбиркорлик фаолиятида ёки шахсий, оилавий, маиший ёки шу сингари бошқача фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун мўлжалланган товарларнинг мунтазам олди-сотдиси бўйича муносабатлари расмийлаштирилади.
P.S. Кейинги вақтда тадбиркорлар орасида маҳсулот етказиб бериш шартномасига етказиб бериш тўғрисида хабардор қилиш тартиби ҳақидаги шартларни киритиш оммавий тус олди. Мазкур тартибда назарда тутилишича, харидор маҳсулот етказиб берувчига товарларни навбатдаги етказиб беришнинг зарурлиги тўғрисида хабарнома (буюртманома) юборади, шундан сўнг маҳсулот етказиб берувчи мажбуриятнинг ушбу қисмини бажаради. Мазкур вариантда буюртманома олинган пайтдан бошлаб маҳсулот етказиб берувчи маҳсулотни навбатдаги етказиб беришга мажбур бўлган муддатни кўрсатиш керак.

МИСОЛ. «Товар факс ёки почта орқали ёхуд курьер ёрдамида юридик (почта) манзилига юборилган Харидорнинг буюртманомалари асосида туркумлар билан етказиб берилади. Товарлар мазкур шартноманинг ___ бандига мувофиқ етказиб бериладиган товар учун Маҳсулот етказиб берувчининг ҳисоб-китоб рақамига олдиндан ҳақ келиб тушган ва Харидордан кўрсатилган ҳажмда буюртма олинган пайтдан бошлаб _________ календарь кун мобайнида етказиб берилади. Маҳсулот етказиб берувчи товарни Харидорга топширишга қадар уни лозим даражада сақлаш шартларига риоя этилишини кафолатлайди».
Ахтам ҲИКМАТОВ, адвокат.

Прочитано: 4939 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика