Мен беваман, 3 нафар болам бор: 15, 12 ва 3 ёшда. Катта ўғлим яқинда 16 га тўлади. Боқувчини йўқотиш ҳолати бўйича пенсия оламан. Ҳозирги вақтда ишлайман. Мен ишлаб топган даромадларга СК 180-моддаси иккинчи қисмининг 11-бандида кўрсатилган даромад солиғи бўйича имтиёз қўлланадими?
– СК 180-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган муайян тоифадаги шахсларнинг даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашдан қисман, ҳар бир ой учун ЭКИҲнинг 4 баравари миқдорида озод қилинади. Икки ва ундан ортиқ 16 ёшга тўлмаган болалари бор бева аёл ва бева эркаклар ушбу имтиёздан фойдаланишлари мумкин, фақат шарти шуки, улар боқувчисини йўқотганлик учун пенсия олмайдиган бўлишлари керак (СК 180-моддаси иккинчи қисмининг 11-банди). Пенсия жам-ғармаси туман (шаҳар) бўлимининг тегишли маълумотномаси пенсия берилмаётганлигининг тасдиғи ҳисобланади.
Сиз боқувчини йўқотганлик ҳолати бўйича пенсия олишингиз боис, ушбу имтиёз сизга татбиқ этилмайди.
200-00-59 телефон рақами орқали ҳамда norma.uz сайтига келиб тушган саволларга «Norma Ekspert» мутахассислари жавоб бердилар.