Norma.uz

Ёзма тавсияга асосан

 

Боқувчилари чет элда ишлайдиган оилаларга қандайдир имтиёзлар берилган деб эшитдим. Шу тўғрими?

 

– Ҳақиқатан ҳам, бундай оилалар ижтимоий ёрдам кўрсатилишини ҳисобга олишлари мумкин (1.03.2022 йилдаги ПҚ-149-сон). Бундай тоифадаги фуқаролар «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатда турган ёки «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»дан бирига киритилган бўлиши керак. Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимлари ёрдамчиларининг ёзма тавсияномасига асосан ёрдам кўрсатилади.

2022 йил 1 майдан бошлаб Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг маблағлари ҳисобидан ҳар йили:

• бир марталик моддий ёрдам (БҲМнинг 2 баравари миқдорида) кўрсатилади;

• дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун бир марталик моддий ёрдам (БҲМнинг 5 баравари миқдорида) кўрсатилади;

• меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистонда улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган ёки I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган оила аъзоларига касаба уюшмалари тизимидаги санаторий ва профилактик даволаниш муассасаларига бир марталик бепул йўлланма берилади.

2022 йил 1 мартдан бошлаб:

• Президентнинг «Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (15.09.2020 йилдаги ПҚ-4829-сон) 11-бандида назарда тутилган микроқарзлар. 

 

Зафаржон Хўжаев, «Норма» эксперти.

 

Маълумот учун!

Солиқ хизмати ижтимоий солиқ тўланишини НАЗОРАТ ҚИЛАДИ.

Прочитано: 205 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика