Norma.uz

Ота-онага бериладиган қўшимча тўловлар ҳақида

 

Болалигидан ногиронлиги бўлган болаларни тарбия қилаётган шахслар қўшимча тўловларни олиш ҳуқуқига эга бўладими? 

 

Ҳа, албатта. 18 ёшгача бўлган ногирон болаларнинг қонуний вакилига парваришлаш бўйича ойлик нафақа тўлови 2022 йил 1 апрелдан жорий қилинган. Ҳозир тўлов миқдори 608 000 сўмни ташкил қилади (Президентнинг 17.11.2023 йилдаги «Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги ПФ-196-сон Фармони).

Нафақани расмийлаштириш учун давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига мурожаат қилиниши лозим. Ушбу нафақа Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тайинланади ва тўланади. Парваришлаш нафақасини тўлаш ва етказиб бериш харажатлари республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади (17.02.2022 йилдаги ПФ-74-сон 2-б. «а», «б» кичик б.). Бунда ПФ-74-сон Фармон билан Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 18 ёшгача болаларнинг касалликлари рўйхати тасдиқланганлигини эътиборга олиш лозим.

Прочитано: 154 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика