Norma.uz
Норма маслахатчи / 2023 йил / № 15 / Биз яшайдиган уй

Қисқа сатрларда

 

Маҳалла учун пуллар

Пойтахт маҳаллаларида ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ободонлаштиришга 1,4 триллион сўм ажратилади, шунингдек «Ташаббускор бюджет» доирасидаги лойиҳаларга 573 миллиард сўм ажратилиши назарда тутилмоқда. Бюджетдан 584 миллиард сўм қўшимча маблағ ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинди – бунда шаҳардаги 584 та маҳалланинг ҳар биттасига ободонлаштириш, йўллар ва сув таъминоти объектларини таъмирлаш ишлари учун 1 миллиард сўмдан берилади.

 

Пойтахт кўкаламзорлаштирилади

Тошкентни кўкаламзорлаштириш даражасини 2023 йилда 28 фоизгача етказиш мўлжалланган. Ушбу мақсадда 100 гектар майдонда янги истироҳат боғи ташкил қилинади ва «Тошкентнинг яшил белбоғи» лойиҳаси бўйича ишлар бошлаб юборилади.

 

Ўтган йилда 11 мингга яқин объектни фойдаланишга топшириш рад этилди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг маълумотларига кўра, 2022 йилда 6 102 та ноқонуний қурилиш аниқланган. Қурилиш назорати инспекциясига қурилиш-монтаж ишлари якунланган бино ва иншоотларни фойдаланишга топшириш бўйича рухсатнома олиш учун 16 576 та ариза келиб тушди. Бунда 11 162 та объектни белгиланган қурилиш нормалари ва қоидаларига мувофиқ бўлмаганлиги сабабли фойдаланишга топшириш рад этилди.

 

Қурилишга тақиқ қўйилди, шаҳарнинг бош режаси ҳозирча тасдиқланмайди

Қурилишга рухсатномалар беришда мавжуд инфратузилмага юклама аниқ ҳисоб-китоб қилинмайди, яшил ҳудудни ташкил қилиш ишлари эса қурилиш режаларидан ажралган ҳолда амалга оширилмоқда. Шу муносабат билан шаҳарнинг бош режаси тасдиқлангунга қадар янги объектлар қурилишига мораторий эълон қилинади.

 

«Зиёфат» кимнинг ҳисобидан?

Ўтган йили пойтахтда ободонлаштириш ишлари доирасида бетондан янги қилинган йўлаклар январдаги қаҳратон совуқдан кейин яроқсиз ҳолатга келиб қолди. Улар майдаланиб, ёрилиб кетди ва ҳозирда кўриниши аянчли бўлиб қолди. Шаҳар ҳокимияти муаммоли участкаларни хатловдан ўтказди ва уларни тиклашни мўлжаллаяпти. Йўлаклар ва велосипед йўлкаларини жорий ва капитал таъмирлаш ишлари режалаштириляпти. Бу ишлар кимнинг ҳисобидан амалга оширилиши ҳамда юзага келган бундай ҳолатнинг айбдори ким эканлиги: аномал совуқми ёки сифатсиз бажарилган ишларми, бу ҳали маълум эмас.

 

Чиқиндилар – даромад келтиради

Пойтахтда чиқиндиларни бошқариш соҳасидаги ишларнинг ҳолати қониқарсиз деб таъкидланди. «Махсустранс» ДУК фаолиятини ислоҳ қилишга ва чиқиндиларни қайта ишлаш даражасини 50 фоизгача етказишга доир вазифалар белгиланди.

 

 

Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Ирина Гребенюк олиб боради.

Прочитано: 315 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика