Norma.uz
Норма маслахатчи / 2023 йил / № 15 / Биз яшайдиган уй

БКга тўлов ёки УМШга мажбурий бадал миқдорини қандай тўғри ҳисоблаш мумкин?

 

Бошқарув органлари Кўп квартирали уйлардаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларининг мажбурий бадаллари ёки тўловлари миқдорини белгилашда харажатларнинг таркибини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга (Уй-жой коммунал хизматлар кўрсатиш вазирлигининг 28.10.2022 йилдаги 238-сон буйруғига илова, АВ рўйхат рақами 3398, 28.11.2022 й., 2-боб) амал қилишлари лозим. Жойлар мулкдорларининг 1 метр квадрат майдонни сақлаш ва таъмирлаш учун мажбурий бадаллари (УМШда) ёки тўловлари (БКда) миқдори қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

Бз =

 

(∑Х + ∑Ф) – ∑Д

---------------

(сўм)

 

 

∑Мумум х 12

 

 

 

Бу ерда:

Б3 – турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган жой умумий майдони метр квадрати учун ойлик мажбурий бадал миқдори;

Х – йиллик режалаштирилаётган харажатлар суммаси;

Ф – режалаштирилаётган зарурий фойда суммаси (ушбу сумма кўп квартирали уй фақат бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи томонидан бошқарилганда инобатга олинади).

Бунда бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи томонидан ўз фаолиятидан олиниши режалаштирилган зарурий фойда миқдори кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларининг умумий йиғилишида келишилади ва умумий йиғилиш қарори билан тасдиқланади;

∑Д – умумий харажатларни қоплашга йўналтириладиган (жойлар мулкдорларининг мажбурий бадалидан тушумни ҳисобга олмаган ҳолда) бошқа даромад ва тушум манбалари, жумладан:

• кўп квартирали уйнинг ижарага берилган ертўла қисмлари ҳамда бошқа умумий мол-мулки учун ижарачилардан келиб тушадиган маблағлар;

• кўп квартирали уйни капитал ва жорий таъмирлаш ишлари ҳамда кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш учун республика бюджетининг ҳамда маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбаларидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизматлар кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармасидан ажратиладиган маблағлар;

• юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик ва хайрия тарзидаги маблағлари;

• бошқариш органи билан коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида тузилган жойлар мулкдорларидан коммунал хизматлар учун ҳақ йиғишда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларга асосан коммунал хизматлар учун йиғилган маблағлардан бошқариш органига бериладиган ажратмалар;

• қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан тушадиган маблағлар;

∑Мумум – бошқариш органи бошқарувида бўлган кўп квартирали уйнинг умумий майдони.

Кўп квартирали уйни бошқариш сметасининг харажатлар қисми даромадлар қисмидан ошиб кетиши мумкин эмас.

Прочитано: 151 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика