Norma.uz
Норма маслахатчи / 2023 йил / № 15 / Биз яшайдиган уй

Пойтахтда қуёш энергетикасини ривожлантириш учун миллиард доллар

 

Энергетик салоҳиятни кенгайтириш учун қайта тикланадиган манбалардан фойдаланиш муҳимдир. Тошкентда умумий қуввати 2 000 мегаватт бўлган қуёш панеллари ўрнатилиши мумкин, деб таъкидланади пойтахт инфратузилмасини ривожлантириш масалалари бўйича Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ўтказилган йиғилишда. 

 

Хусусан, қуёш панеллари кўп квартирали уйлар, ижтимоий ва бошқа мақсадларга мўлжалланган объектлар томларида, саноат зоналари, автотураргоҳлар ва йирик сув хўжалиги объектларининг ҳудудида ўрнатилиши мумкин. Бундай чора-тадбирлар натижасида, ҳисоб-китобларга кўра, 1,8 миллиард киловатт-соат ҳажмидаги энергия манбаини яратиш мумкин, бу 2023 йилга мўлжалланган қўшимча 240 миллион киловатт-соат электр энергияси истеъмолидан 4 баравар кўпроқдир.

Президент электр энергияси ишлаб чиқаришда давлат монополиясидан чиқиш ва рақобат муҳитини яратиш зарурлигини таъкидлади. Хусусан, давлат қуёш панелларини ўрнатган тадбиркорлардан электр энергиясини кафолатли сотиб олади. Кейинги йилдан эса уларни бошқа истеъмолчиларга ҳам сотишлари мумкин бўлади. Ўз уйларида қуёш панелларини ўрнатган жисмоний шахслар ортиқча электр энергиясини ҳар бир киловатти учун 1 минг сўм баҳосида сотишлари мумкин.

Қуёш панелларини 400 миллион киловатт-соат электр энергиясини ишлаб чиқаришга имконият яратиш мақсадида саноат зоналарида ва йирик корхоналарда ўрнатиш ҳамда Юқоричирчиқ туманида 500 мегаватт қувватга эга қуёш электр станциясини қуриш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. Шунингдек қуёш панеллари ижтимоий соҳа объектлари ва давлат идораларининг томларида ўрнатилади. Саноат корхоналарида электр энергиясининг йўқотилишини қисқартириш, магистраль иссиқлик трассаларини ва 1 817 та кўп квартирали уйларнинг ички иситиш тизимини янгилаш бўйича топшириқлар берилди. Умуман олганда, шаҳарда қайта тикланадиган энергия манбаини жорий этиш учун 1 миллиард доллар ажратилган, дея хабар қилади president.uz.

 

Прочитано: 206 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика