Norma.uz
Норма маслахатчи / 2023 йил / № 15 / Биз яшайдиган уй

Биллинг тизими нега оқсаяпти?

Кўп квартирали уйларнинг таъминоти учун тўланган мулкдорларнинг бадаллари ёки тўловлари ҳаракатининг очиқ-ошкоралигини таъминлаш мақсадида республикада «Менинг уйим» электрон биллинг тизими ишга туширилди. Бу ишлар ККУ бошқарувини такомиллаштириш, янги ахборот технологияларига ўтиш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилди. Албатта, мулкдорлар учун ахборотларнинг фойдаланиш учун очиқлиги уларнинг катта ютуғи бўлади. Ҳар бир мулкдор тизимга уланиши ва ўзини қизиқтирган маълумотлардан хабардор бўлиши мумкин. Шахсий кабинетда мажбурий бадал ёки тўлов миқдори; тариф ҳисобланадиган турар жой майдони; тўлов баланси ҳолати: қарздорлик ёки олдиндан тўлов суммаси кўрсатилади. «Менинг уйим» орқали тўлов хизматлари ёрдамида уйнинг умумий мол-мулки таъминоти учун тўлов тўлаш мумкин бўлади. Бошқарув органлари учун биллинг тизими – бу ҳисоб юритишни соддалаштиришдир, буни автоматлаштирилган тизим ўз зиммасига олади. Ахборот ресурси ККУ бошқаруви соҳасида нақд пулдан фойдаланишни буткул йўқ қилади деб ишонч билдирилмоқда. УМШ ёки БКларнинг қўли эгри раҳбарларини нақд пуллар кўпинча васвасага солиб қўяди, фирибгарлик ва ўғирликларга замин яратади. Бир сўз билан айтганда, сервис уй аҳли ва бошқарув органлари учун фойдали бўлади. Бироқ у бенуқсон ишлаган тақдирда фойдали бўлиши мумкин, лекин ҳозирги кунда камчиликларсиз ишламоқда дея олмаймиз. Ахборот ресурсини тўлиқ ишга тушириш давомида жиддий муаммолар юзага келмоқда.

Для ознакомления с полной версией, заинтересовавшей вас публикации, необходимо оформить подписку на печатную или электронную версии наших  газет. О том, как это  сделать  – по телефону 78 147 11 72.

Как это работает?

Прочитано: 117 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика