Шахс 60 ёшга тўлгандан кейин ярим йил ўтгач пенсия тайинланишини сўраб мурожаат қилган тақдирда, унга ўтган давр учун пенсия ҳисобланадими?
– Йўқ, ҳисобланмайди. Фуқаролар пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлганидан сўнг исталган пайтда пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этишлари мумкин. Бироқ шуни инобатга олиш лозимки, ёшга доир пенсия – агар пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб 60 кун ичида уни сўраб мурожаат этилган бўлса, пенсия ёшига тўлган кундан эътиборан тайинланади. Ушбу муддат ўтказиб юборилган тақдирда мурожаат этилган кундан бошлаб тайинланади (Қонуннинг 3-м., 47-м. 1-қ. «а» б.).