Курсдошим бир неча йил Америкада яшаган, набираларига қараб турган.
Унга қанча ва қандай давр учун пенсия тўланади?
– Пенсионерга ҳисоблаб чиқариб қўйилган, лекин унинг томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсия пули пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги 12 ойдан ошмаган давр учун тўланади. Бунда ўтган давр учун тўловлар бир йўла тегишли ойлар учун ҳисоблаб чиқариб қўйилган ва олинмаган пенсиянинг суммаларига мос миқдорда тўланади (Низомнинг 169-б., 8.09.2011 йилдаги 252-сон ВМҚга 1-илова).