Пенсионерман. Бир муддат Ўзбекистондан ташқарига кетмоқчиман. Пенсиям карточкага ўтказилади.
Бу даврда Пенсия жамғармаси бўлимини хабардор қилиб туришим лозимми?
– 2021 йил 1 июндан бошлаб фуқароларнинг пенсияга бўлган ҳуқуқи йўқолганлигини тегишли вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этиладиган электрон маълумотлар асосида аниқлаш орқали пенсияларни нақд пулсиз шаклда олувчи шахслар томонидан ҳар 6 ойда Пенсия жамғармасининг бўлимига келиш ҳамда масъул ходимлар томонидан жойларга чиққан ҳолда мониторинг ўтказиш мажбурияти бекор қилинган (3.02.2021 йилдаги ПФ-6155-сон Фармоннинг 10-б.).
2021 йил 1 майдан «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимидаги ахборот ва маълумотлар «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасига интеграция қилинган (23.03.2021 йилдаги ПФ-6191-сон Фармоннинг 3-б.). Бундан келиб чиқадиган бўлсак, айни пайтда пенсионерлар пенсия тўланадиган ПЖ бўлимига келиб пенсияга бўлган ҳуқуқини тасдиқлашларига зарурат йўқ.