Иш стажи керагидан ортиқ бўлганда пенсияни ҳисоблашда қанча қўшилади?
– Пенсияни ҳисоблашда асосий бандлардан бири стаж ҳисоб-китобидир (эркакларда – 25 йилдан ортиқ ҳамда аёлларда – 20 йил). Шу тариқа, зарурий стаждан ортиқча тўлиқ ишланган ҳар бир йил учун пенсия ҳисоблашнинг базавий миқдори пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинган ўртача ойлик иш ҳақининг 1%и миқдорида оширилади («Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 7, 27-м.) ва ҳисобланган суммага қўшилади.