Ташкилотда ишлар ҳажми камайгани муносабати билан штат қисқартирилиши режалаштирилмоқда. Пенсияга чиқиш арафасида бўлган ходимларни қисқартириш режага киритилган.
Улар юзага келган вазият сабабли пенсия тайинланишига оид ҳуқуққа эгами?
– Ҳа, бундай ходимлар (эркакларга – 58 ёшга, аёллар – 53 ёшга тўлганда) расман ишсиз деб эътироф этилганда ва зарур иш стажига эга бўлган тақдирда, уларга муддатидан аввал пенсияга чиқиш ҳуқуқи берилади. Бунинг учун улар зарурий иш стажига: эркаклар камида 25 йил, аёллар камида 20 йил стажга эга бўлишлари лозим («Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонуннинг 25-м. 11-қ.; Йўриқноманинг 2, 3-б., АВ рўйхат рақами 588, 7.01.1999 й.).