Италияга, болаларимнинг олдига доимий яшаш учун кетмоқчиман.
Пенсия жамғармасидан қандай ҳужжатларни ўзим билан олиб кетишим лозим?
– Пенсионер ижтимоий таъминот (пенсия таъминоти) тўғрисида халқаро шартномалар тузилмаган давлатларга (сизнинг вазиятда Италияга) жўнаб кетаётганда пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди берилмайди ва у Пенсия жамғармаси бўлими архивида сақланади (252-сон Низомнинг 198-б.).