Norma.uz

Пенсия қонунчилиги: нималар ўзгарди

 

9.02.2022 йилдаги ЎРҚ-752-сон Қонун билан фуқароларнинг ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

 

«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

1. Ногиронлик пенсиялари Чернобиль АЭСдаги авария туфайли майиб бўлиш ёки касаллик оқибатида III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб топилган шахсларга ҳам тайинланади (Қонуннинг 15-м.).

2. Меҳнатга қобилиятсиз аъзоларга болалар, ака-укалар, опа-сингиллар ва набиралар ҳам киради, агар улар 18 ёшга тўлмаган бўлса ёки 18 ёшдан катта бўлса ёхуд 18 ёшга тўлгунига қадар ногиронлиги бор бола бўлиб қолган бўлса. Илгари, бу 16 ёш деб белгиланган эди (Қонуннинг 19-м. 3-қ. «а» б.).

3. Ўқувчилар билан биргаликда, боқувчисини йўқотганлик пенсиясини таълим ташкилотларининг талабалари ҳам ўқишнинг бутун даври давомида, бироқ 23 ёшга тўлгунига қадар олиш ҳуқуқига эга бўлади (Қонуннинг 19-м. 4-қ.).

4. Бола 3 ёшга тўлгунча болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақти, лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 6 йилни ташкил қиладиган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади. Олдин бу муддат жами бўлиб 3 йилни ташкил қилган (Қонуннинг 37-м. «ж» б.).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 10.02.2022 йилдан кучга кирди.

Прочитано: 162 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика