Norma.uz

Ўзингизни текшириб кўринг

 

Газетамизнинг қанчалик зийрак ўқувчиси эканлигингизни текшириб кўрадиган вақт келди. Мабодо ниманидир эслолмай қолсангиз, хижолат бўлманг. «Норма маслаҳатчи»ни очиб, билимларингизни такрорлаб олишга доимо имкон бор. Омад ёр бўлсин! 

 

1. Аёл ўзининг ёшга доир пенсияси ўрнига вафот этган турмуш ўртоғининг пенсиясини олиши мумкинми?

а)  ҳа, мумкин;

б) йўқ, мумкин эмас;

в) мумкин, бироқ бу боқувчисини йўқотганлик пенсияси бўлади.

 

2. Охирги 10 йиллик меҳнат фаолиятида 5 йиллик узлуксиз стаж бўлмаса, пенсияни ҳисоблаш учун қайси даврдаги иш ҳақи ҳисобга олинади?

а)  фақат охирги 10 йиллик узлуксиз иш стажи ҳисобга олинади;

б) иш стажидаги мавжуд узилишлардан қатъи назар, охирги 10 йиллик меҳнат фаолияти давомидаги кетма-кет исталган 5 йиллик иш ҳақи олинади (пенсия учун мурожаат қилган шахснинг танловига кўра);

в) охирги 10 йиллик меҳнат фаолиятидан олдинги кетма-кет келадиган исталган 5 йилдаги иш ҳақи олинади.

 

3. Колонияларда жазони ўтаётган маҳкумларга пенсия тўланадими?

а)  пенсия маъмурият орқали маҳкумларнинг ҳисобрақамларига ўтказилади;

б) пенсия 50% миқдорида тўланади;

в) пенсия тўланмайди.

 

4. Ёлғиз пенсионер соғломлаштириш учун санаторийларга бепул йўлланма олишга ҳақлими?

а)  ҳақли, агар у сурункали касалликларга чалинган фуқаролар тоифасига (2-сонли Рўйхат) кирадиган бўлса;

б) санаторияларда бўш жойлар мавжуд бўлганда навбат тартибида ҳар 3 йилда 1 марта даволанишга ҳақли;

в) 65 ёшдан ошган пенсионерлар ҳақли.

 

5. Шахс ишламаган даврида Пенсия жамғармасига ижтимоий бадалларни мустақил равишда тўлаши мумкинми?

а)  йўқ, мумкин эмас. Иш стажи бандлик асосида ҳисобга олинади;

б) мумкин, бироқ 7 йилдан ошмаслиги керак;

в) мумкин, бироқ бунда ишламайдиганлар учун ижтимоий бадаллар миқдори МҲЭКМнинг 5 бараварига тенг бўлади.

 

6. Қонунчилик бўйича тўлиқ бўлмаган иш стажида пенсия миқдори қандай бўлади?

а)  ойига 560 000 сўм;

б) ойига 600 000 сўм;

в) ойига 440 000 сўм.

 

Тўғри жавоблар: 1в, 2б, 3а, 4б, 5а, 6в.

 

Натижалар:

 

Ҳар бир тўғри жавоб учун – 1 балл.

 

Сизнинг натижангиз:

 

6 балл – аъло даражали натижа. Сиз пенсия таъминоти масалаларини яхши тушунасиз.

 

3-5 балл – кўп нарсани билар экансиз. Билимларингиз янада юқори бўлиши учун «Норма маслаҳатчи»ни ўқинг ва ҳуқуқ соҳасидаги янгиликлардан доимо бохабар бўлиб туринг.

 

3 ва ундан кам балл – афсус, сиз жуда кам билимга эгасиз. Эсдан чиқарманг, билим – куч демак. Билимларингиз айниқса пенсия ёшида сизга асқотиб қолади. «Норма маслаҳатчи» билан бирга бўлишга ҳаракат қилинг, шунда яхши натижани қўлга киритасиз.

 

Диққат! Ушбу саволларга батафсил жавоблар «Норма маслаҳатчи» газетасининг 14.09.2021 йилдаги 37 (842), 12.10. 2021 йилдаги 41 (846), 9.11.2021 йилдаги 45 (850)-сонларида чоп этилган.

 

Мавзувий сонни Алла Ромашко олиб боради. 

Прочитано: 260 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика