Norma.uz

Пенсияга чиқишга кўмаклашиб…

 

Ходимга пенсия тайинлашда иш берувчи ПЖ бўлимига қандай ҳужжатларни тақдим этиши лозим? 

 

– Иш берувчи пенсияни расмийлаштираётган ходимга ҳар томонлама кўмаклашиши лозим.

Ходимга ҳужжатларни йиғиш ва расмийлаштиришни бошлашдан олдин яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига маслаҳат ҳамда зарур ҳужжатлар рўйхатини олиш учун мурожаат қилишни тавсия этамиз. Пенсия жамғармаси бўлимлари пенсиялар тайинлаш масалалари юзасидан тушунтириш ва маълумотлар беришлари, шунингдек аризачига зарур ҳужжатларни олишида кўмаклашишлари шарт («Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 43-м. 7-қ.).

Ходим иш берувчидан қуйидагиларни олиши лозим:

• ташкилотда ишланган йиллар учун иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома;

• пенсияга расмийлаштирилган тақдимнома.

 

 

Қандай ҳаракат қилиш лозим?

1. Ходим пенсия тайинлаш тўғрисидаги аризани охирги иш жойидаги корхона, муассаса, ташкилот маъмуриятига (кадрлар бўлимига) беради (Қонуннинг 43-м. 1-қ.).

2. Маъмурият (кадрлар бўлими) ариза тушган кундан эътиборан 10 кунлик муддат ичида стаж ва иш ҳақи тўғрисидаги зарур ҳужжатларни (бухгалтерия билан биргаликда) ҳамда пенсияга тақдимномани расмийлаштиради (Қонуннинг 43-м. 3-қ.).

Ходим тақдимнома бланкини Пенсия жамғармасидан олиши мумкин, лекин қоидага кўра, бундай ҳужжатлар бир неча марта расмийлаштирилган ташкилотларда бланклар сақлаб қўйилади.

Тақдимнома – пенсия тайинланиши учун юридик шахс томонидан расмийлаштириладиган махсус ҳужжатдир (шакли расман белгиланмаган). Тақдимномага пенсия тайинлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун зарур бўлган барча маълумотлар киритилади.

3. Расмийлаштирув тугаганидан кейин барча зарур ҳужжатлар ходимга қайтариб берилади.

4. Ходимдан тилхат олиниб, ПЖда талаб қилинадиган меҳнат дафтарчасининг асл нусхаси унга берилади.

5. Ходимнинг илтимосига кўра зарур ҳужжатлардан нусха олишда унга кўмаклашиш лозим.

Прочитано: 227 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика