Norma.uz

Шартларга риоя қилинг

 

Меҳнат фаолиятим зарарли шароитлардаги ишларни бажариш билан боғлиқ бўлган. Ҳозир бошқа жойда ишлайман.

Имтиёзли пенсия олишим мумкинми ёки бунинг учун зарарли шароитларда ишлаган айнан ўша корхонада пенсияни расмийлаштиришим лозимми? 

 

– Бу зарарли меҳнат шароитларида фаолият юритадиган ташкилотда қанча муддат ишлаганингизга боғлиқ. Бунда иш ўрни мажбурий тартибда имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг рўйхатига (ВМнинг 12.05.1994 йилдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган) киритилган бўлиши лозим.

Масалан, зарарли шароитларда меҳнат фаолияти амалга ошириладиган иш ўрни белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 3-сонли рўйхатига мувофиқ келса ҳамда талаб этиладиган умумий ва махсус стажлар мавжуд бўлганда, пенсия «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддаси шартларига кўра имтиёзли шартларда тайинланади.

Ушбу моддага мувофиқ пенсия:

• 55 ёшга (эркаклар) ва 50 ёшга (аёллар) тўлганда;

• эркаклар иш стажи камида 25 йил бўлиб, бундан камида 12 йилу 6 ойи кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда, аёллар иш стажи камида 20 йил бўлиб, бундан камида 10 йили кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда, тайинланади.

Меҳнат шароити зарарли ва оғир ишларда – эркаклар камида 6 йилу 3 ой, аёллар камида 5 йил – ишлаган ходимларга пенсия ёши эркакларнинг бундай ишдаги ҳар 2 йилу 6 ойи учун ва аёлларнинг бундай ишдаги ҳар 2 йили учун 1 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия тайинланади («Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 12-м. «б» б.).

Масалан, зарарли меҳнат шароитларида иш стажи эркакларда 25 йиллик умумий стажнинг 6 йилу 3 ойини ташкил этса, пенсия 58 ёшда тайинланади (Шартларнинг 3-б., Йўриқномага 3-илова, АВ рўйхат рақами 2337, 12.03.2012 й.).

Таъкидлаш жоизки, сиз қаерда ва қандай шароитларда ишингизни давом эттирганлигингиздан қатъи назар, имтиёзли пенсияга бўлган ҳуқуқ сақланиб қолади.

Прочитано: 231 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика