Norma.uz

Болалар нафақалари

 

Ҳозир 2 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар учун қандай миқдорда нафақа тўланади? 

 

2021 йил 1 сентябрдан бошлаб кам таъминланган оилаларга олдинги – бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ўрнига, кенжа фарзанд 3 ёшга тўлгунга қадар болалар нафақаси тўланади. Бунда, болалар нафақасини тайинлашда инобатга олинадиган болалар ёши 14 ёшдан 18 ёшгача оширилди. Шунингдек тўлов муддати 6 ойдан 12 ойгача оширилди. Нафақанинг миқдори оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб белгиланади.

Болалар нафақаси ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тўловларининг қуйидаги миқдорлари белгиланди:

а) болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:

• 250 000 сўм – 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун, 325 000 сўм – ёши 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун;

• 150 000 сўм – оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча;

• 100 000 сўмдан – оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун;

б) кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 380 000 сўм.

Бунда, 2021 йил 1 сентябрга қадар тайинланган 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ҳамда кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамни тўлаш муддатлари тугагунига қадар, мазкур турдаги нафақалар ва моддий ёрдамнинг амалдаги миқдорлари ҳамда уларни тўлаш муддатлари сақлаб қолинади (11.08.2021 йилдаги ПФ-6277-сон Фармоннинг 1, 2-б.).

Прочитано: 301 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика