Norma.uz

Янги йилдаги ўзгаришлар

 

Россияда 2022 йил 1 январдан бошлаб пенсияларни тўлаш ва уларнинг ҳисобланиши устидан назорат қилишнинг янги қоидалари кучга киради. 

 

РФ Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги томонидан тасдиқланган янгиланган қоидаларга мувофиқ фавқулодда ҳолат режими жорий қилинган ҳудудларда пенсия етказиб бериш ва тўлаш белгиланган санадан олдин амалга оширилиши мумкин. Бунинг учун олувчи Пенсия жамғармасини (РПЖ) ариза орқали хабардор қилиши лозим.

Бундан ташқари, кекса ёшдаги россиялик пенсионерларда етказиб бериш тўғрисидаги аризага аниқлаштиришлар киритиш имконияти пайдо бўлади: масалан, почта орқали пулларни олмоқчи бўлган шахс банкдаги ҳисобрақамида жорий ойда олинмай қолган суммани ўтказиш тўғрисидаги маълумотни кўрсатиши мумкин.

Асосий янгиликлардан бири суд варақалари бўйича тўловларни ушлаб қолишга тааллуқлидир. Энди пенсионер банкрот деб эътироф этилган тақдирда, бундай қилиш тақиқланади.

Бундан ташқари, янги қоидалар бўйича вафот этган пенсионернинг пенсиясини унинг қонуний меросхўрлари олиши мумкин: улар РПЖга ариза юборишлари лозим. Шунингдек фаолият юритишдан тўхтаган нодавлат жамғармаларидан тўловлар оладиган россияликлар барибир жамғарилган қисмини оладилар.

Аввал РПЖда тўловларни тўхтатиб туриш шартлари айтиб ўтилди. Хусусан, бу пенсионер ярим йил мобайнида тўланиши лозим бўлган пулларни олмаган тақдирда ҳам шундай ҳолат рўй бериши мумкин. Бундан ташқари, яшаш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаган чет эллик пенсионерлар, шунингдек бошқа мамлакат ҳудудида доимий яшашга қарор қилган россияликлар ҳам тўловлардан маҳрум бўлишлари мумкин.

РФ Меҳнат вазирлиги раҳбари Антон Котяков, ўз навбатида, 2022 йилдан ижтимоий пенсиялар 7,7%га, суғурта пенсиялари эса 5,9%га индексация қилиниши маълум қилди. Келгуси йилда ишламайдиган пенсионерларнинг ёшга доир суғурта пенсиясининг ўртача йиллик миқдори 18 521 рублни, 2023 йилда – 19 477, 2024 йилда – 20 469 рублни ташкил этади. 2021 йилда индексацияни ҳисобга олган ҳолда ушбу кўрсаткич 17 541 рублни ташкил қилган.

Ёшга доир суғурта пенсияси 2 қисмдан: қатъий белгиланган миқдордаги тўлов ва суғурта қисмидан иборат. Қатъий белгиланган миқдордаги тўлов иш стажига боғлиқ бўлмайди ва ҳар йили индексация қилинади. Суғурта қисми суғурта стажи давомийлиги ва иш ҳақи даражасига боғлиқ бўлади. 2002 йилдан бошлаб ҳисоб-китоб қилишда асосий мезон стаж эмас, балки суғурта бадаллари миқдори ҳисобланади. Айнан шу борада кўпинча саволлар юзага келади.

 

Манба: РИА Новости.

 

Маълумот учун

I гуруҳ ногиронига ёки 80 ёшга тўлган кексаларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатларини текшириш далолатномаларини расмийлаштиришнинг ДАВРИЙЛИГИ ҲАР 12 ОЙГА белгиланади.

Прочитано: 233 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика