Norma.uz

Ҳисобрақамда қанча маблағ бор

 

Энди ўзбекистонликлар my.gov.uz Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ишга туширилган онлайн-хизматлар орқали пенсия жамғармалари суммаларини билиб олишлари мумкин.  

 

Янги сервис фуқароларга қулай бўлиши учун ташкил қилинди. Энди улар ҳисобрақамларида қанча маблағ йиғилганлигини билиш учун банкларга боришлари шарт бўлмайди. Шунингдек хоҳловчилар пенсияга чиққунларига қадар йиллар давомида жамғарилган суммаларни бирйўла ёки қисмларга бўлиб олишлари мумкин.

Ушбу янги хизмат Ўзбекистон фуқароларига нафақат шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларининг ҳолати ҳақидаги маълумотларни олишларига, балки тегишли маълумотларни юклаб олишларига имконият яратиб беради.

Тизим ишида муаммолар ва хатоликлар юзага келган ҳолатларда фойдаланувчилар (71) 210-20-02 телефон рақами орқали Халқ банки билан боғланишлари ёки 1106 қисқа рақамига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги таъкидлаб ўтилади.

 

ЯИДХП матбуот хизмати.

Прочитано: 213 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика