Norma.uz

Муддатидан олдин

 

Қандай тармоқларнинг ходимлари пенсияга 10 йил олдин чиқиши мумкин? 

 

– Умумбелгиланган ёшни 10 йилга қисқартирилган ҳолда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқидан фойдаланиш учун ерости ишларида, меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда меҳнат стажи қуйидагича бўлиши лозим:

• эркаклар – иш стажи камида 20 йил бўлиб, бундан камида 10 йили кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда;

• аёллар – иш стажи камида 15 йил бўлиб, бундан камида 7 йилу 6 ойи кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда.

Ер ости ишларидаги меҳнат стажи эркакларда 10 йилдан кам ва аёлларда 7 йилу 6 ойдан кам бўлган ҳолларда ходимларга бу ишлардаги ҳар бир тўлиқ йил учун пенсия ёши 1 йилга қисқартирилади.

Меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда – эркаклар камида 5 йил, аёллар камида 3 йил 9 ой – ишлаган ходимларга пенсия ёши шундай ишда банд бўлинган ҳар бир тўлиқ йил учун 1 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия тайинланади.

Шунингдек цирклар ва концерт ташкилотлари артистларининг айрим тоифалари ижодий ишдаги стажи камида 20 йил бўлган тақдирда муддатидан олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўладилар («Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 11-м.; 2-сонли Рўйхатнинг I, II қ., ВМнинг 12.05.1994 йилдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган).

Прочитано: 249 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика