Norma.uz

Нафақат келишув бўйича…

 

Бошқа мамлакатлардан Ўзбекистонга келган пенсионерларга пенсия уларнинг пенсия йиғмажилдидаги маълумотларга асосан тайинланадими ёки энг кам миқдордаги пенсия бериладими?

 

– Бу пенсионер қайси мамлакатдан келганлигига боғлиқ. Агар пенсионер собиқ иттифоқ мамлакатларидан келган бўлса, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар фуқароларининг пенсия таъминоти борасидаги ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисидаги Битимга (Москва, 13.03.1992 й.) мувофиқ пенсия йиғмажилдидаги маълумотларга асосан пенсия тайинланади. 1992 йил 13 мартгача бўлган даврдаги иш стажи тўлиқ, ушбу санадан кейинги иш стажи Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ қабул қилинади.

Хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга чет элдаги иш стажи Ўзбекистон Республикасидаги ишга тўғри келадиган стажнинг 1/3 қисмидан ортиқ бўлмаган доирада стажга киритилади (Қонуннинг 40-м.; Низомнинг 49-м., ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон қарорига 1-илова).

Пенсияни ҳисоблаш учун иш ҳақи пенсия ҳисоблаш учун қабул қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

 

МИСОЛ. Чет эл фуқаросининг умумий иш стажи 40 йилни ташкил этади, шундан 21 йили Ўзбекистон Республикаси ҳудудига, 19 йили эса хорижий давлат ҳудудига тўғри келади. Ушбу ҳолатда чет эл фуқаросининг хорижий давлатдаги иш стажи пенсияни ҳисоблаш учун 7 йил (21 йил/3) доирасида қабул қилинади ва умумий иш стажи 28 йилни (21 + 7) ташкил этади.

Прочитано: 232 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика