Акам II гуруҳ ногирони (СССР даврида армияда ногирон бўлиб қолган), онам ҳаётлигида унинг қарамоғида бўлган. Акамнинг оладиган пенсияси жуда кам.
Боқувчисини йўқотганлик пенсиясини расмийлаштириши мумкинми?
– Афсуски, йўқ. 16 ёшга тўлмасдан ногирон бўлиб қолган болалар боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олишга ҳақлидирлар (Қонуннинг 19-м. 3-қ. «а» б.).