Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 47 / Божхона

Асбоб-ускунанинг ажралмас қисми

 

Вазирлар Маҳкамасининг рўйхатига киритилган технологик ускуналар учун олиб кириладиган бутловчи буюмларга имтиёзлар татбиқ этиладими?

 

– Божхона ҳудудига қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган рўйхат бўйича олиб кирилаётган технологик асбоб-ускуналар, шунингдек бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, агар уларнинг етказиб берилиши технологик ускуналарни етказиб бериш контракти (шартномаси, келишуви) шартларида назарда тутилган бўлса, божхона божидан озод этиш тарзидаги тариф имтиёзлари берилади (БК 297-м. 13-б.).

Ўхшаши ЎзРда ишлаб чиқарилмайдиган, тасдиқланган рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган технологик асбоб-ускуналарни республика ҳудудига олиб кириш ҚҚС тўловидан озод этилади (СК 246-м. 6-б.).

ВМнинг 4.06.2021 йилдаги 352-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхати тасдиқланган.

Импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғини тўлаш бўйича имтиёзлар ушбу Рўйхатга ТИФ ТН кодлари киритилган янги технологик ускуналарга қўлланилади ҳамда битта контрактга (шартномага) мувофиқ янги технологик асбоб-ускуналар билан биргаликда етказиб бериш шарти билан ва ушбу асбоб-ускунанинг ажралмас қисми ҳисобланган бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмларга татбиқ қилинади.

Янги технологик ускуна – «Эркин муомалага чиқариш» божхона режимига божхона расмийлаштируви вақтида ишлаб чиқарилганига 3 йилдан кўп бўлмаган технологик ускунадир.

Олиб кириладиган технологик асбоб-ускуналарнинг ишлаб чиқарилган йилини тасдиқлаш учун «Эркин муомалага чиқариш» божхона режимига божхона расмийлаштируви вақтида ишлаб чиқарувчи заводнинг технологик асбоб-ускунанинг ишлаб чиқарилган йилини тасдиқловчи техник паспорти ёки ишлаб чиқарувчининг ишлаб чиқарилган ускуна, шу жумладан, ишлаб чиқарилган йили тўғрисидаги тегишли маълумотларни ўз ичига олган ҳужжати тақдим этилади (Рўйхатга изоҳ).

 

Ахтамхон ИНЯМИНОВ,

ЎзР ДБҚ Даромадлар ва божхона статистикаси бош бошқармаси бошлиғи. 

Прочитано: 25 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика